UZ

Сўнгги янгиликлар

14:15"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди? 0 13:54UFC Fight Night 241 турнири жангчилари тарозига чиқишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:33Рим WTA 1000 турнирининг жуфтлик баҳсларида финалчилар аниқланди 0 13:12Астанада давом этаётган “Элорда кубоги”да финал жанглари бошланди 0 12:51"Бавария"ни бошқариш учун ягона номзод қолди 0 12:30Ислам Махачев Конор Макгрегор билан жангга тайёрлигини айтди 0 12:09Шандонг спорт университети билан ҳам ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди 0 11:48Стол тенниси. Париж-2024 Олимпиадаси учун ўтказилаётган лицензион турнирнинг илк кунги натижалари + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:27Юрген Клопп "Ливерпуль"даги фаолиятини сарҳисоб қилди 0 11:06Усик ўзи учун рекорд вазн кўрсатди 0 10:45Ислам Махачев: "Хабиб жангларни соғиняпти" 0 10:24Осиё чемпионати. Уч таэквондочимиз 1/2 финалга йўл олди 0 10:03Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади 0 09:42Ўн олти нафар боксчимиз Хабаровск турнири финалида рингга чиқади 0 09:21Чилилик теннисчи Рим "Мастерс" турнири финалида ўйнайди 0

07 июл 18:41
Янгиликлар

Шахмат

Ўзбекистонда шахмат тарихи ҳақида ҳужжатли фильм намойиш этилади

Теглар :  Шахмат
1 июль куни Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги «Миллий ПР-марказ» ДУК Ўзбекистон шахмат Федерацияси билан ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолади.

2021 йил 14 январь куни Ўзбекистон Республикаси президенти «шахматчиларни тайёрлаш тизимини янада ривожлантириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон миллий ПР-маркази ва шахмат Федерацияси ўртасидаги келишув доирасида шахмат бўйича халқаро миқёсда Ўзбекистоннинг сайёҳлик ва спорт салоҳиятини ривожлантириш учун икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорликни амалга ошириш бўйича иш режаси ҳамда шахмат бўйича 30-35 дақиқали ҳужжатли видеофильмни яратиш, уни мамлакатимизда ва хорижда оммалаштириш, шахмат спортини янада ривожлантириш бўйича вазифалар режаси тасдиқланди.

Фильмда Ўзбекистонда шахматнинг ажойиб тарихи, унинг жаҳон шахмат спорти ривожига таъсири, буюк ўзбек гроссмейстерларининг жаҳон шахмат майдонидаги ўрни ҳақида ҳикоя қилинади. Шахмат спорти тарихи бир ярим минг йилни ташкил этади ва бугунги кунга қадар кўплаб ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Ўзбекистонда 1972 йилда Далварзинтепда (Сурхондарё) ўтказилган археологик қазишмаларда Кушон даврига (1-2 аср) оид шахматчилар топилган, 1977 йилда эса Афросиёб (Самарқанд) да ўтказилган тадқиқотлар натижасида 7-8 асрларга мансуб 7 та шахмат фигураси топилган. Шундан келиб чиқадики, мамлакатимизда шахмат спорти тарихи жуда чуқур илдизларга эга.

Мамлакатимиз ўзининг энг қадимги шахмат мактаби билан фахрланиши мумкин. 1984 йилда илк маротаба Георги Агзамов Ўзбекистоннинг 1 - халқаро гроссмейстери бўлди. 1992 йили Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси жаҳон шахмат олимпиадасида 2-ўринни, 1999 йили эса Осиё чемпионатида ғолибликни қўлга киритди. 1998 йилда Иброҳим Ҳамроқулов ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини қўлга киритди. Рустам Қосимжонов 1998 йилда биринчи Осиё чемпиони ва 2004 йилда 17-жаҳон чемпиони бўлди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг