UZ

Сўнгги янгиликлар

21:30Мбаппедан сўнг уч карра ЕЧЛ соҳиби ҳам ПСЖдан кетишини эълон қилди 0 21:21Хитойлик курашчи 39 ёшли Магомед Ибрагимовни "нафақа"га кузатиб қўйди 0 20:09Энг оғир вазнда Париж-2024 Олимпиадасига Ўзбекистондан эркин курашчи бормайди 0 19:57Бетербиев ва Биволнинг вазнида вақтинчалик чемпионлик жанги ўтказилади 0 19:34Бортида Отабек Шукуров бўлган самолётни чақмоқ урди 0 19:13Пара пауэрлифтингчиларимиз Жаҳон кубогида тенгсиз бўлди! 0 18:52Руне Рим "Мастерс" бош соврини сари юришини давом эттирмоқда 0 18:31Уайт Жонс ва Миочич жангига оид янгиликни эълон қилди 0 18:10"Бавария"нинг янги бош мураббийи ким бўлиши деярли аниқ. Жамоа олдин у билан ЕЧЛни ютган 0 17:49Ломаченко чемпионлик камарини қўлга киритганидан сўнг фикрларини билдирди 0 17:27Жасмине Паолини учун Рим "таътиллари" тугади 0 17:06Қозоғистонлик мураббий: "Ўзбекистон билан Олимпиада финалида учрашишни истаймиз" 0 16:45Мбаппе "Реал" сабаб Саудия Арабистонидаги 200 млн евро ва АПЛ клублари билан музокаралар ўтказишдан бош тортган 0 16:24Камшибек Конкабаев Исроил Мадримовнинг Теренс Кроуфордга қарши жанги ҳақида гапирди 0 16:01Рим "Мастерс". Циципас Штруффни енгиш учун 2,5 соат вақт сарфлади 0

23 июн 15:24
Янгиликлар

Тадбирлар

Ўзбекистонда Халқаро Олимпия куни: Оммавий марафон якунланди, олдинда катта шоу!

Ҳар йили 23 июнь куни дунё бўйлаб Халқаро Олимпия куни (International Olympic Day) кенг нишонланади.

Бундан роппа-роса 70 йил олдин – 1948 йилда Санкт-Морицда бўлиб ўтган Халқаро Олимпия Қўмитаси (ХОҚ) нинг 42-сессиясида 23 июнь санасини Халқаро Олимпия куни сифатида нишонлаш қарори қабул қилинган. Аввалига ушбу санада асосан марафон ўтказилган. Лекин, бугунги кунга келиб ушбу сана катта байрам сифатида нишонланмоқда.

Ўзбекистонда Олимпизм ғоясини тарғиб қилиш, аҳолини Ўзбекистон Республикаси спортчиларининг муваффақиятлари билан таништириш ва Олимпия ҳаракатини ривожлантириш йўлида пойтахтимиз Тошкент шаҳрида ҳам Халқаро олимпия кунига бағишланган тадбирлар ўтказилиши ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Бутун эрта тонгдан бошлаб ушбу спорт байрами кўтаринки кайфиятда ташкил қилинди. Бугунги кунга режалаштирилган тадбирларнинг дастлабкиси эрталаб «Миллий» (собиқ «Бунёдкор») стадионида ўтказилди.

1600 нафарга яқин ҳаваскор спортчиларни қамраб олган югуриш марафони байрамона рухда бўлиб ўтди. Тадбирнинг очилиш маросимида Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов ҳам иштирок этди. У сўзга чиқиб, бугунги сана билан барчани табриклади.

«Олимпия куни бутун жаҳон бўйлаб ўтказилмоқда. Бу йил ушбу байрам 70-маротаба нишонланмоқда. Фурсатдан фойдаланиб, спорт аҳлини ушбу сана билан муборакбод этаман. Югуриш марафонларида иштирок этадиган барчага омад тилайман. Беллашувларда кучлилар ғалаба қозонсин», – деди Жасур Матчанов.

 Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янгради ва баҳсларга старт берилди.

Баҳслар турли ёш тоифаларида, эркаклар ва аёллар ўртасида бўлиб ўтди. Бир сўз билан айтганда марафонда 7 ёшдан 70, ҳаттоки 80 ёшгача бўлган ҳаваскорлар ўз омадларини синаб кўришди. Беллашувларда турли ёш тоифаларида Ф.Султонбоев, В.Бахорев, Ғ.Юсупов, В.Устюгин, Т.Усмонов, Е.Киршин, А.Гарифуллина, Д.Аллаярова, Ш.Шаропов, Н.Мансуров, М.Бухорев, Ғ.Тоҳиржонов, И.Киршина, А.Вильданова, Л.Скляр, О.Иномхонова, Ч.Расулова, Ҳ.Аҳмедова, М.Баратова, З.Худойбердиева каби ҳаваскор спортчилар ғолибликни қўлга киритдилар. Ҳар бир йўналиш бўйича кучли учликка кирган спортчилар Миллий олимпия қўмитасининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Мусобақа иштирокчилари ўз хурсандчиликларини яшира олишмади. Фахрий аёллар ўртасидаги марафонда совриндорлар қаторидан ўрин олган Қадрия Латипова янгича йўналишда ташкил этилган ушбу мусобақадан катта таассурот олганлигини айтиб ўтди.

«Мен 1989 йилдан буён спорт билан шуғулланиб келаман. Олимпия кунида ўтказиладиган мусобақаларда мунтазам равишда иштирок этаман ва доимо совриндорлар қаторидан ўрин оламан. Менда 1994 йили мамлакатимизда нишонланган Олимпия кунидан ҳам футболка бор. Бундай тадбирлар, мусобақалар мен учун доимо ёқимлидир. Сени ёшлар қўллаб-қувватлаб тураётганини ҳис қилиш жуда ажойиб. Ёшларга спортда янада фаолликни тилайман. Шахсан ўзим спорт орқали турли касалликлардан фориғ бўлдим. Сизга ҳам ёши катта фахрий сифатида спорт билан шуғулланишни маслаҳат бераман», – деди марафон иштирокчиси бўлган Қадрия опа.

Мусобақанинг ёш иштирокчилари ушбу тадбир ташкилотчиларига миннатдорчилик билдириб ўтишди.

«Енгил атлетика билан бир йилдан буён шуғулланаман. Бундай марафонда эса илк маротаба иштирок этишим. Ушбу спорт байрами менга жуда ёқди. Мусобақада иштирок этиб иккинчи ўринни қўлга киритдим ва эсдалик совғасини олдим. Ташкилотчиларга ушбу байрам учун раҳмат демоқчиман. Енгил атлетика билан профессионал тарзда шуғулланиб, келажакда чемпион бўлишни ўз олдимга мақсад қилиб қўйдим», – деди совриндорлар қаторидан ўрин олган 13 ёшли Мадина.

Шу тариқа Олимпия кунининг кундузги қисми якунига етди. Энди Сиз азизларни кечки пайт, 18:00да бошланадиган катта спорт байрами кутиб турибди. «Миллий» стадионда ташкил қилинадиган футбол шоу тантанасида юртимизнинг машҳур спортчилари, эстрадамиз юлдузлари ва кино ва театр актерлари иштирок этишади. Бир сўз билан айтганда йирик тадбирда санъат ва спорт уйғунлигига гувоҳ бўламиз. Байрамни биз билан бирга қарши олинг.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг