UZ

Сўнгги янгиликлар

14:39"Вискини ташла ва машғулотларга кириш". Усман Макгрегорга мурожаат қилди 0 14:36Афсонанинг эртаги якунланди: Рекордлар, Германияга кетиш ва Ўзбекистонга қайтиш, байроқдорликдан "чопилиш" ва Олимпиада медали орзуси. Чусовитинани қандай эслаб қоламиз? 0 14:18Илия Топурия Холлоуэй ва Макгрегор билан жанг қилмоқчи 0 13:57Шавкат Раҳмонов: "UFC илтимос қилса ҳам бундай бўлмайди" 0 13:36Бугун Суперлигада 9-тур бошланади. "Навбаҳор" Олмалиқда, "Андижон" Тошкентда меҳмон 0 13:15Бўстонлиқда велоспорт бўйича "Tour of Bostonliq" халқаро турнири ўтказилади 0 12:54UFC жангчиси допинг сабабли 2 ойга дисквалификация қилинди 0 12:33Теренс Кроуфорд Исроил Мадримовга қарши жангга UFC институтида тайёрланмоқда + ВИДЕО 0 12:12"Ал Ҳилол" "Милан" футболчиси учун 175 млн евро товон пули тўлашга тайёр 0 11:51Бокс бўйича лицензион турнирдаги иштирокимизни Навбаҳор бошлаб беради 0 11:30Расман. Райан Гарсиядан допинг аниқлангани тасдиқланди 0 11:09Навбат жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига. Илк рақиб - Бразилия! 0 10:48Мбаппе Мадриддан уй сотиб олди ва Рамосга қўшни бўлди 0 10:27Тагир Уланбековнинг UFC'даги навбатдаги жанги тасдиқланди + ПОСТЕР 0 10:06Шоҳжаҳон Эргашевнинг вазнидаги Батир Жукембаевнинг АҚШдаги жанги нокаут билан якунланди 0

23 окт 07:23
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистонда янги бадминтон маркази очилади

Бош вазир ўринбосари, Ўзбекистон бадминтон федерацияси раиси Азиз Абдуҳакимов федерациянинг янги машғулот мажмуасида якунланган таъмирлаш ишларини кўздан кечирди.

Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани Муқимий кўчасида жойлашган ушбу янги мажмуа яқин 10 кун ичида ташриф буюрувчилар учун ўз эшикларини очади. Таъмирлаш ишлари ҳомийлик маблағлари асосида амалга оширилди. Мажмуа Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизда спортни оммалаштириш бўйича берган кўрсатмасига асосан бунёд этилган. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти шу йилнинг 20 сентябрида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказган ва унда мамлакатимиз раҳбари томонидан спортни ривожлантириш, оммалаштириш бўйича бир қатор муҳим кўрсатмалар белгилаб берилганди.

Қайд этиш лозимки, бадминтон жароҳат олиш эҳтимоли жуда кам бўлган спорт тури ҳисобланади ва у билан барча ёшдаги инсонлар шуғулланишлари мумкин. Бадминтонни «ракетка билан ўйналадиган шахмат» деб ҳам аташади. Чунки, ўйин давомида спортчи зарбаларнинг турли усулларини тезкорлик билан ўйлаб, амалга ошириши лозим. Бунга эришиш учун албатта тезкор фикрлаш талаб этилади. Бадминтон билан шуғулланиш учун лозим бўлган бундай ҳислатларга эса албатта машғулотлар ва мусобақаларда эришилади.

Умид қиламизки, ушбу спорт мажмуаси олимпия спорт тури ҳисобланган бадминтон бўйича Ўзбекистонга янги чемпионларни тарбиялаб беради.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг