UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Синнер дербида Сонегодан устун келди 0 18:10Саккари Стивенснинг еттита ғалабали сериясига чек қўйди 0 17:45Конор Макгрегор яккакураш лигаси хўжайинига айланди 0 17:25Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 17:02Тахмина Икромова Тошкентдаги Жаҳон кубогида совриндор бўлди 0 16:40Циципас "Мастерс" иккинчи даврасида 118-ракеткага ютқазиб қўйди 0 16:16ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: Дунёнинг энг яхши боксчиси Теренс Кроуфорднинг трaгедияга бой болалик ҳикояси 0 15:48"Атлетико" мухлислари рақиб футболчисини "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса... 0 15:25Холлоуэй Топурия билан 66 минг мухлис сиғадиган аренада жанг қилмоқчи 0 15:01Дунёнинг биринчи ракеткаси Mutua Madrid Open 1/8 финалида 0 14:40Жошуа Фьюри-Усик жанги учун тахминини айтди 0 14:19Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин 0 13:55Йўғе?! Райан Гарсия Энтони Жошуа билан жанг қилиш истагида 0 13:29Медведевнинг Мадрид "Мастерс"даги юриши бошланди 0 13:05UFC: "Ўзбекистон, сенда ғолиб бор" 0

23 дек 20:25
Янгиликлар

Спорт курашлари, Бокс/ММА, Ўқ отиш, Дзюдо, Енгил атлетика, Оғир атлетика, Таэквондо, Тадбирлар, Шахмат, Сув спорти турлари, Қизиқарли!

Ўзбекистонда йилнинг энг яхшилари аниқланди!

Бугун Ўзбек спортида 2022 йилнинг энг яхшилари аниқланди.

Бироз аввал "Миллий спорт мукофоти-2022" тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда бир қанча йўналишларда ўзбек спорти ривожига ҳисса қўшган инсонлар ҳамда спортчилар, шунингдек мураббийлар муносиб тақдирланишди.

Номинациялар бўйича аниқланган ғолиблар:

Йилнинг энг яхши ёш спортчиси: Гулсевар Ғаниева (Бокс бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони);

Йил кашфиёти: Шарифа Давронова (Енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасида икки карра Осиё ва бир карра Жаҳон чемпиони, Ислом бирдамлик ўйинлари ғолиби);

Йилнинг энг яхши ҳаками: Эшпўлат Ҳидоётов (Спорт курашлари);

Йилнинг энг яхши спорт шифокори: Рустам Аблялимов (Велоспорт);

Йилнинг энг яхши ёш паралимпиячиси: Азизбек Бойназаров (Парасузиш, Ислом бирдамлик ўйинлари ғолиби);

Йилнинг энг яхши параспорт мураббийи: Бобур Қўзиев (Паратаэквондо);

Йилнинг энг яхши аёл паралимпиячиси: Гулжаной Наимова (Паратаэквондо, паралимпия ўйинлари ғолиби, жаҳон чемпиони);

Йилнинг энг яхши эркак паралимпиячиси:  Сервер Ибрагимов (пара ўқ отиш, жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби);

Матонат рамзи номинацияси ғолиблари:  Рустам Меҳмонов ("Матонат футбол" ногирон-ампутантлар футболини ривожлантириш маркази раиси) ва Баҳтиёр Ражабов (Футбол бўйича ногирон-ампутантлар терма жамоаси фаҳрийси);

Йилнинг энг яхши параспорт клуби: Спорт курашлари клуби;

Йилнинг энг яхши спорт журналисти: olamsport.com сайти бош муҳаррири Камолиддин Алимооооовввв;

Энг фаол спорт тарғиботчиси: Тимур Низаев ("Правда Востока" газетаси);

Энг яхши матбуот хизмати: Виталий Жудро (Енгил атлетика);

Олимпизм тарғиботи йўлидаги узоқ йиллик хизмати учун:  Анвар Авазхўжаев;

Йилнинг энг яхши терма жамоаси: Оғир атлетика терма жамоаси;

Энг яхши федерация:  Ўзбекистон шахмат федерацияси;

Спорт тадбирларини ўтказиш бўйича энг яхши ташкилотчи:  Ўзбекистон йилқичилик ва от спорт федерацияси;

Спорт сохасидаги кўп йиллик хизматлари учун: Биродар Абдураимов (Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий, "Ўзбекистон ифтиҳори" фаҳрий унвони соҳиби);

Миллий спорт турларини оммавийлаштиришга қўшган ҳиссаси учун:  Ниғматилла Йўлдошев (Ўзбекистон Республикаси бош прокурори);

Хотин-қизлар спортини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун: Танзила Нарбаева (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раҳбари);

Ёшларни соғлом турмуш тарзига жалб қилишдаги хизматлари учун: Абдусалом Азизов (Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси, Ўзбекистон футбол ассосиацияси раҳбари);

Халқаро тадбирларнинг энг яхши ташкилотчиси: Осиё Олимпия Кенгаши;

Йилнинг энг яхши мураббийи: Илиас Илиадис (Дзюдо);

Йилнинг энг яхши аёл спортчиси: Светлана Осипова (Таэквандо бўйича жаҳон чемпиони);

Энг яхши эркак спортчи: Музаффарбек Тўрабоев (Дзюдо бўйича жаҳон чемпиони).

Рейтинг: -1   

Фикрлар

   
24 дек 06:34:28
Iymon
Миллий спорт турларини оммавийлаштиришга қўшган ҳиссаси учун: Ниғматилла Йўлдошев (Ўзбекистон Республикаси бош прокурори);

Хотин-қизлар спортини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун: Танзила Нарбаева (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раҳбари);

Ёшларни соғлом турмуш тарзига жалб қилишдаги хизматлари учун: Абдусалом Азизов (Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси, Ўзбекистон футбол ассосиацияси раҳбари);
Бунисига нима дейсиз? Велоспортга бало борми!
   
24 дек 06:30:50
Iymon
Шахмат бўйича жахон ва олимпиада чемпиони Нодирбек Абдусатторов тилга хам олинмабди. Бу ерда хам коррупция.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг