UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

30 окт 09:18
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистонлик баскетболчилар билан Олимпиада лицензиясини қўлга киритиш масаласи муҳокама қилинди

Теглар :  Баскетбол
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов баскетбол бўйича терма жамоамиз вакиллари билан учрашди.

Бу ҳақида МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Сир эмаски, ушбу спорт тури бўйича жамоамиз ўзининг кучли мактаби, анъаналарини йўқотиб бормоқда. Шу боис вазият ҳозирданоқ керакли чораларни кўришни талаб қилади. Ўз навбатида баскетболга энди кириб келаётган ёш спортчиларда ҳам келажакка ишонч уйғота олиш керак. Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ва ташкилотларнинг бошқа мутасаддилари ҳам қатнашган мазкур учрашувда жамоамизни Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида иштирок этишларини таъминлаш, керак бўлса, Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмаси учун ҳам курашиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Суҳбат давомида Рустам Шоабдураҳмонов ҳукуматимиз спортни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётганини таъкидлаб, ёш спортчилардан ўзларига бўлган ишончни, баскетболга меҳрларини янада кучайтириш лозимлигини айтиб ўтди. Федерация мутасаддилари билан эса ёшлар ва катталар ўртасида терма жамоа таркибини шакллантириш, маҳаллий ва хорижий ўқув-машғулот йиғинларини ташкил қилиш, спортчиларни экипировкалар билан таъминлаш, машғулот учун муқим база топиш каби истиқболли режалар бўйича фикр алмашилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг