UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Бу қизиқ. "Сити" дарвозабони беш йилда иккита ўйинда майдонга тушди, лекин клуб уни қўйиб юбормайди 0 19:45Шарофиддин Болтабоев жаҳон чемпионатини кучли бешликда якунлади 0 19:37Теофимо Лопес июнь ойида камарини ҳимоя қилади + ПОСТЕР 0 19:16Хейни Гарсия билан жанг натижасини бекор қилдирмоқчи 0 18:55Ислам Махачевни жангга Хабиб Нурмагомедов тайёрлаяпти 0 18:34"Марсель" жамоасининг уч футболчиси ўққа тутилди 0 18:13Собиқ UFC жангчиси автоҳалокат оқибатида вафот этди 0 17:57Нигина Абдураимованинг "Ролан Гаррос" саралашидаги учрашувида мўъжиза рўй бермади 0 17:52"Ҳумо" "Арлан" жамоасини Қозоғистон чемпионига айлантирган мутахассисни бош мураббий сифатида эълон қилди 0 17:31"Фьюри реваншда Усикни мағлуб этиши мумкин" - собиқ чемпион 0 17:10Тухель "Бавария"дан кетгани учун яхшигина товон пули олади 0 17:06Шарофиддин Болтабоев кечки дастурда жаҳон чемпионати медали учун татамига чиқади 0 16:49UFC Ар-Риёд. Турнирда Нурмагомедов ўрнига афғонистонлик жангчи октагонга чиқади 0 16:28Кикбоксчиларимиз Жаҳон кубогида 45 та медалга эга чиқишди 0 16:07Леннокс Льюис Фьюрининг жамоасини танқид қилди 0

19 сен 13:20
Янгиликлар

Гимнастика

Ўзбекистонлик гимнастикачилар илк маротаба аэробика бўйича Осиё чемпионатида иштирок этдилар +ФОТО

Теглар :  Гимнастика
13-18 сентябрь кунлари Мўғулистон пойтахти Улан-Баторда спорт аэробикаси бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

Мазкур турнирда Осиёнинг 10 дан ортиқ мамлакатидан 200 нафардан ортиқ спортчилар иштирок этдилар.

Мусобақалар учта вазн тоифасида бўлиб ўтди: 12-14 ёш, 15-17 ёш ва 18 ёшдан юқори. Баҳслар аёллар, эркаклар, аралаш жуфтликлар, трио, гуруҳлар бўйича ташкил қилинди. Терма жамоамиз шарафини ушбу турнирда уч нафар спортчи ҳимоя қилди: Азиз Ганиев, Каромат Шарифжонова ва Луиза Ганиевалар.



Эркаклар ўртасидаги баҳсларда иштирок этган Азиз Ганиев финалгача етиб борди. Каримоат Шарифжонова ҳам ўз ёш тоифасида (15-17 ёш) энг кучли 8 нафар спортчи орасидан ўрин олди.

Таъкидлаб ўтиш лозимки, гимнастиканинг ушбу тури Ўзбекистон гимнастика федерацияси эътибор қаратаётган 5 та йўналиш ичида энг ёши ҳисобланади. Спортнинг ушбу йўналишига сўнгги вақтларда катта эътибор қаратилмоқда.

Спортчиларимизни ва мураббийларимизни илк қўйилган муваффақиятли қадам билан табриклаб қоламиз.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг