UZ

Сўнгги янгиликлар

11:40Даниил Медведев Мадриддаги учрашувни охиригача етказа олмади 0 11:17Алекс Волкановски қачон қайтиши мумкинлигини айтди 0 10:41ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган 0 10:20Канело Де Ла Хойя ҳақида: "Агар у ёнимга келганида зарба бериб қолган бўлардим" 0 09:59Свёнтек - Mutua Madrid Open иккинчи финалчиси! 0 09:38UFC 302 турнирининг расмий постери тақдим этилди 0 09:17Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди 0 08:56Арина Соболенко Mutua Madrid Open бош соврини учун кортга чиқади 0 08:35Канело неча раунд ичида Мунгияни нокаут қилмоқчи эканлигини айтди 0 08:14Ҳумоюн Султонов Осиекдаги турнирда 1/4 финалга чиқди 0 07:53Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Японияга қарши Осиё чемпионлиги учун майдонга тушади 0 07:32Бугун Душанбе "Катта Дубулға" турнирининг илк куни 6 нафар дзюдочмизга мухлислик қиламиз 0 07:11WBA'нинг янгиланган рейтингида 3 нафар боксчимиз кўтарилди 0 00:46Breaking! Ўзбекистонлик таниқли жангчи кутилмаганда UFC'ни тарк этди 0 19:40Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради 0

07 сен 06:47
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистонлик ҳарбийлар Халқаро армия ўйинларида умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади + ФОТО

22 августдан 4 сентябрга қадар давом этган «АрМИ–2021» VII Халқаро армия ўйинларида ўзбекистонлик ҳарбийлар 4 та олтин, 9 та кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади.

Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати Kun.uz'га маълум қилди. Мусобақада биринчи ўрин Россия жамоасига, учинчи ўрин Хитой вакиллари, тўртинчи ўрин эса Беларусь жамоасига насиб қилди.

Ўзбекистон вакиллари «Содиқ дўст» йўналишида эркаклар ва аёллар жамоаси, «Ҳарбий-тиббий эстафета» ва «Дала ошхонаси» беллашувларида олтин медалларни қўлга киритди.

Шунингдек, «Элбрус ҳалқаси», «Мерганлик марраси», «Отлиқ марафон», «Қуролсоз уста», «Хавфсиз муҳит», «Муҳандислик формуласи», «Хавфсиз маршрут», «Қутб юлдузи» ва «Қўшинлар разведка аълочиси» йўналишида кумуш медалларга сазовор бўлди. «Автозирҳли танк-техника устаси», «Ишончли қабул», «Йўл патрули» ва «Саян юриши» йўналишларида эса ўзбекистонликлар бронза медали соҳиби бўлди.

Бундан ташқари, мусобақалар давомида қайд этилган 37 та рекорд натижаларнинг 10 таси Ўзбекистон ҳисобига ёзилди.

Эслатиб ўтамиз, бу йилги «АрМИ – 2021» халқаро армия ўйинлари 31 йўналишда 11 та давлат ҳудудида бўлиб ўтди. Мусобақаларда 42 та давлатнинг жами 277 та жамоаси таркибида 5000 дан ортиқ ҳарбий хизматчилар куч синашди. Ўзбекистонлик ҳарбийлар 24 та йўналишда баҳсларда қатнашди.

Мусобақанинг «Ҳарбий-тиббий эстафета» ҳамда «Дала ошхонаси» йўналишидаги баҳслар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига қарашли «Фориш» полигонида бўлиб ўтди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг