UZ

Сўнгги янгиликлар

14:14Райан Гарсия допинг билан боғлиқ хабарга муносабат билдирди 0 13:52Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди 0 13:28Нурсултон Рўзибоев ММА спорт турининг энг кучли томони нимада эканини айтди 0 13:05ФИДЕ рейтинги янгиланди: Абдусатторов кучли бешликда! 0 12:43Райан Гарсиянинг Хейни билан жанги олдидан топширган допинг-тестидан тақиқланган модда топилди 0 12:22ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади 0 12:01Илия Топурия эҳтимолий рақибларини айтди 0 11:40Соболенко Мадридда финалга чиқа олмаса, иккинчи ракетка мақомини топширади 0 11:19Қозоғистонлик аралаш яккакураш устасининг UFC`даги навбатдаги жанги эълон қилинди 0 10:58Арне Слотнинг "Ливерпуль"да амалга оширадиган илк трансфери маълум 0 10:37Майк Тайсон - Жейк Пол жанги профессионал мақомда ўтказилади 0 10:1617 ёшли Мирра Андреевани 1/4 финалда тўхтатишди 0 09:55Расман. UFC россиялик икки таниқли яккакураш ўртасидаги жангни тасдиқлади + ПОСТЕР 0 09:34"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас 0 09:13Нурсултон Рўзибоев айни пайтда неча килограмм вазнга эга? 0

11 сен 09:08
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўзбекистонлик ММА мураббийининг шогирди UFC'га йўл олди

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳридаги TKMMA залида мураббийлик фаолиятини олиб борувчи ўзбекистонлик Ҳусан Мажлимовнинг шогирди UFC билан шартнома имзолади.

Гап шундаки, БАА вакили Моҳаммад Яҳья (12-3-0) UFC лигаси билан шартнома имзолади. У дебют жангини ўз юртида, аниқроғи, Абу-Даби шаҳрида ташкил этиладиган UFC 294 турнири доирасида америкалик Тревор Пикка (8-1-0) қарши ўтказади. Жанг прелим кард доирасида 3 раунддан иборат бўлади.

Аҳамиятлиси, Моҳаммад Яҳья ўзбекистонлик Ҳусан Мажлимов қўл остида шуғулланади. У фаолияти давомида Bellator лигасида ҳам 2 та жанг ўтказган. Жангларининг асосий қисмини маҳаллий UAE Warriors лигасида ўтказган.

Маълумот учун, айни пайтда кўплаб ўзбекистонлик ММА жангчилари ҳам айнан Мажлимов қўл остида машғулот олиб бормоқда. Куни кеча унинг залига швециялик таниқли UFC жангчиси Хамзат Чимаев ташриф буюргани ҳақида маълум қилган эдик.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг