UZ

Сўнгги янгиликлар

16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0 15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0 15:18Анвар Анваров Кипрда кумуш медаль соҳибига айланди 0 14:57Стол тенниси. Қизларимиздан ҳеч ким Париж-2024 Олимпиадасига бормайди, йигитларда имконият бор 0 14:36Жасурбек Жайсунов - Осиё чемпиони! 0 14:15"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди? 0 13:54UFC Fight Night 241 турнири жангчилари тарозига чиқишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:33Рим WTA 1000 турнирининг жуфтлик баҳсларида финалчилар аниқланди 0 13:12Астанада давом этаётган “Элорда кубоги”да финал жанглари бошланди 0 12:51"Бавария"ни бошқариш учун ягона номзод қолди 0 12:30Ислам Махачев Конор Макгрегор билан жангга тайёрлигини айтди 0 12:09Шандонг спорт университети билан ҳам ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди 0 11:48Стол тенниси. Париж-2024 Олимпиадаси учун ўтказилаётган лицензион турнирнинг илк кунги натижалари + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

13 ноя 18:22
Янгиликлар

Дзюдо

Ўзбекистонлик мураббий Япониядаги нуфузли семинарда иштирок этяпти ФОТОГАЛЕРЕЯ

Шу кунларда дзюдо ватани - Японияда мураббийлар учун халқаро семинар ўтказилмоқда.

Бир ойга мўлжалланган ушбу семинарда Хитой, Саудия Арабистони, Покистон, Мьянма, Исроил, Сурия ва Ўзбекистондан таклиф этилган мураббийлар иштирок этишяпти ҳамда ўз тажрибаларини оширишмоқда. 

Юртимиздан мазкур семинарга истеъдодли мураббий Муҳаммад Беҳзод Бахтиёров таклиф этилган. Семинарга Олимпиада чемпиони, Япония терма жамоаси мураббийи Косей Иноуэ бошчилик қиляпти. 

Бир ойлик семинар якунида мураббийларга Японияда малакасини оширганлиги ҳақидаги тегишли диплом, сертификат ва гувоҳнома топширилади. Мураббийлар ўз юртларига қайтганларидан сўнг Кунчиқар мамлакатда ўрганган билимларини семинар тариқасида ёш ҳамкасблари ҳамда ҳакамларга ўтишади.      

Маълумот учун, Токиода бошланган халқаро мураббийлик семинари айни кунларда пойтахтдан 50 км узоқликда жойлашган Канагава шаҳрида давом этмоқда. Шундан сўнг мураббийлар 22-24 ноябрь кунлари Япониянинг Осака шаҳрида ўтказиладиган “Катта Дубулға” туркумига кирувчи нуфузли турнирни томоша қилишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг