UZ

Сўнгги янгиликлар

22:37Ўзбекистон терма жамоаси U-23 Осиё кубоги вице-чемпионига айланди! 0 22:04Нодирбек Абдусаттторов - "TePe Sigeman 2024" турнири чемпионига айланди! 0 19:45Али Абдель-Азиз Ислам Махачев - Дастин Порье жанги учун ўз тахминини билдирди 0 19:20UFC 304 турнирининг асосий кардидан ўрин олган илк жанг маълум бўлди 0 18:52Расман. UFC Абусупьян Магомедовнинг навбатдаги жангини эълон қилди + ПОСТЕР 0 18:25"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти 0 18:00Таэквондо терма жамоамиз Осиё чемпионати олдидан сўнгги ўқув-машғулот йиғинини бошлади + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 17:39Арина Соболенко Мадриддаги турнир антирекордини ўрнатди 0 17:14Оливейра Макгрегор ва Чендлер тўқнашуви учун захира жангчиси бўлмоқчи 0 16:40"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади 0 16:16Эдди Хирн: "Агар Канело вазн ўлчаш маросимида Де Ла Хойяни бир нарса қилиб қўйса, ҳайрон қолмайман" 0 15:45Матеуш Гамрот Чарльз Оливейра билан жанг қилмоқчи 0 15:16Порье Махачев билан жангдан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин 0 14:44Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими? 0 14:16Петр Ян қачон Вера билан жангга тайёр бўлишини айтди 0

29 мар 09:11
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўзбекистонлик мутахассис Дилшод Казаков AIBA тиббий ва антидопинг қўмитаси аъзосига айланди

Теглар :  Дилшод Казаков
Куни кеча халқаро тоифадаги AIBA шифокори Дилшод Казаков номига ташкилот раҳбари Умар Кремлёв номидан хат келди.

Унда ҳамюртимиз ташкилотнинг Тиббий ва антидопинг қўмитаси аъзоси этиб тайинланганлиги маълум қилинганди. 

"Ҳурматли жаноб Казаков. Мамнуният билан шуни эълон қиламанки, AIBA директорлар кенгаши томонидан ўтказилган овоз бериш жараёнидан сўнг сиз ташкилотнинг Тиббий ва антидопинг қўмитаси аъзоси этиб сайландингиз. Ишончим комилки, сиз катта билим ва тажрибангиз билан ушбу қўмита ривожига ўз ҳиссангизни қўша оласиз.

Фурсатдан фойдаланиб, ушбу янги лавозимга сайланганингиз билан муборакбод этаман ва яқиндан ҳамкорлик қилишимизга умид билдираман.

Ҳурмат билан AIBA президенти Умар Кремлёв", - дейилади мазкур хатда. 

Маълумот учун, Дилшод Казаков айни пайтда Осиё тиббий комиссиясининг раиси ҳам ҳисобланади.

Ўзбекистон бокс федерацияси мутахассисимизни мазкур ишонч билан қутлайди ва олдиндаги фаолиятида муваффақиятлар тилаб қолади.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг