UZ

Сўнгги янгиликлар

11:18Билармидингиз? "Комо" хўжайинининг пули А Сериядаги бошқа барча клуб эгалларининг умумий бойлигидан кўра кўпроқ 0 10:57Рим "Мастерс". Стефанос Циципасда мағлубият 0 10:36Пойтахтимизда стол тенниси бўйича Париж-2024 Олимпиадаси учун лицензион турнир старт олди 0 10:15Бугун 5 нафар боксчимиз Астана турнирида рингга кўтарилади 0 09:54"Интер" афсоналаридан бири "Спартак" устозига айланди 0 09:33Даҳшат! MPL 9 турнири иштирокчиларининг бонус учун қанча мукофот пули олгани маълум 0 09:12Свёнтек Рим турнири бош соврини учун кортга чиқади, бу унинг 25-финали! 0 08:51Самарқанд мезбонлик қиладиган триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан ташкил этилган матбуот анжуманидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:30Франция терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби маълум 0 08:09Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси Ислам Махачев билан машғулот ўтказди + ФОТО 0 07:48Олимпиада совриндорлари Париж-2024 йўлланмаси учун Самарқандда кураш олиб боради. Триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан матбуот анжумани ташкил этилди 0 07:27Осиё чемпионатининг иккинчи куни тўрт нафар таэквондочимиз даянга чиқади 0 07:06"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди 0 06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0

31 мар 15:20
Янгиликлар

Футбол

Ўзбекистонлик шифокорлар МДҲда тенгсиз ФОТОГАЛЕРЕЯ

Пойтахтимизда 25-30 март кунлари футбол бўйича шифокорлар ўртасида “Doctors community cup – Tashkent-2019” халқаро турнири ўтказилди.

“Бунёдкор” футбол академиясига қарашли майдон қарийб бир ҳафта давомида шифокор-футболчилар билан гавжум бўлди. Илк бор ташкил этилган мусобақада МДҲга аъзо давлатлар, яъни Россия, Беларусь, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда Ўзбекистондан иккита жамоа ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Бугун қизғин, муросасиз, шу билан бирга дўстона руҳда ўтган мусобақалар ўз якунига етди.

Дастлаб 3-ўрин учун баҳс ўтказилди. Унда Қозоғистон ҳамда Беларусь терма жамоалари куч синашди. Мазкур жамоалар гуруҳ босқичида ҳам тўқнаш келишган ва ўшанда томонлар муроса кўчасини танлашган эди. Буни қарангки, бу сафар ҳам улар ўртасидаги баҳсда кучлар тенг келди, 2:2. Аммо, бу сафар ўйинда дуранг қайд этилиши мумкин эмасди. Шу боис ғолибни аниқлаш учун пенальтилар сериясига мурожаат қилинди. Омад лотореясида эса қўшни қозоқ шифокорларининг қўли баланд келди.

Ниҳоят, барча орзиқиб кутган финал ўйинида мусобақа мезбони Ўзбекистон-1 ҳамда Тожикистон терма жамоалари тўқнаш келди. Шуни таъкидлаш керак, мазкур ўйинни ФИФА рефериси, миллатимиз фахри бўлмиш Равшан Эртамов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди. Ўйин ҳам финалга хос шиддаткор руҳда кечди ва энг муҳими, томонлар очиқ футбол намойиш этди.

Мусобақадаги илк ўйинида ҳамюртларимиз қирғизистонлик ҳамкасбларига қарши анча қийналишган эди, гарчи йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлса-да. Ўшанда жамоа мураббийи Воҳид Холбоев шогирдлари ўйиндан ўйинга очилиб бориши ва кейинги ўйинлар у қадар мураккаб кечмаслигини таъкидлаганди. Амалда шундай бўлди. Ярим финалда Беларусь терма жамоасини осонлик билан мағлуб этган вакилларимиз финалда ҳам айтарли қийинчиликка дуч келмади. Сарвар Толипов, Нодир Баҳодиров, Фарҳод Умаров ва Анвар Анваровларнинг тўрт голига Тожикистон терма жамоаси аъзолари биронта ҳам жавоб қайтара олишмади. Шундай қилиб Ўзбекистон-1 жамоаси “Doctors community cup – Tashkent-2019” халқаро турнирида ғолибликни қўлга киритди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлардан ташқари барча иштирокчи жамоалар ҳам ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари, диплом, медаль ва кубок билан тақдирланди. Шунингдек, номинациялар бўйича ҳам энг яхшилар аниқланди.

Энг яхши дарвозабон – Александр Дисковец (Беларусь)

Энг яхши ҳимоячи – Акбар Асқаров (Ўзбекистон-2)

Энг яхши ярим ҳимоячи – Микола Паковский (Украина)

Энг яхши ҳужумчи – Азмиддин Салоиддинов (Ўзбекистон-1)

Энг фахрий футболчи – Максим Виноградов (Россия)

“Ҳалол ўйин” соврини – Алмазбек Дуйшенов (Қирғизистон)

Шу тариқа ҳаяжонларга бой тарзда ўтган мусобақа якунига етди. Таъкидлаш жоиз, ушбу халқаро турнирни Жаҳон тиббиёт ходимлари ўртасида олимпиада ўйинлари – “Medigames” халқаро ташкилотининг бош менежери Гийом Гассенд (Франция) ҳам кузатиб борди. Фахрий меҳмонда “Doctors community cup – Tashkent-2019” халқаро турнирининг ташкилотчилиги илиқ таассурот қолдирди. Бу эса яқин келажакда Ўзбекистонда бундан ҳам нуфузли мусобақаларни ўтказишга замин ҳозирлашига шубҳа йўқ.

ALM_6663-2208x1472.JPG

ALM_7026-2208x1472.JPG

ALM_7067-2208x1472.JPG

ALM_7166-2208x1472.JPG

ALM_7505-2208x1472.JPG

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
31 мар 20:13:16
Draik
Коил докторларга!!!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг