UZ

Сўнгги янгиликлар

15:02"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?! 0 14:39Бетербиев Бивол билан жанг қолдирилиши ҳақида: "Шифокорлар туриб олишди" 0 14:17Бугун Goygol Cadet European Cup турнирида яна икки ёш дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 13:55Бивол Бетербиев билан қодирилган жанг ҳақида фикр билдирди 0 13:31Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди! 0 13:10Жонс октагонга қайтиш санаси ҳақида гапирди 0 12:48Австрия ва Швейцария қўшҳоким, Ўзбекистон эса... 0 12:27WBO Oriental камари соҳиби Олимжон Назаров ҳамда Абдурасул Исмоилов тарозидан ўтишди, бугун Кореяда жанг + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 12:25Дмитрий Бивол 1 июнь куни энди кимга қарши жанг қилиши маълум бўлди 0 12:02«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин 0 11:39Тайсон Фьюри Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб келди + ФОТО 0 11:17UFC 301 турнирида бонус қўлга киритган спортчилар номи аниқ бўлди 0 10:55Бугун Бразилияда ўтказилган UFC 301 турнирининг барча натижаси битта саҳифада 0 10:34МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик 0 10:13Бугун Душанбе "Катта Дубулға" турнирида оғир вазнли дзюдочиларимизга мухлислик қиламиз 0

17 июл 12:07
Янгиликлар

Велоспорт, Енгил атлетика, Сув спорти турлари

Ўзбекистонлик триатлончилар IRONMAN Astana 70.3 мусобақасида иштирок этишди

2019 йил 14 июлда Нур-Султон шаҳрида BI Group IRONMAN 70.3 Astana триатлон мусобақаси бўлиб ўтди.

Унда дунёнинг 50 та мамлакатидан 1400 нафар триатлончи, шу жумладан, 20 нафар профессионал спортчилар иштирок этди.

IRONMAN 70.3 Astana – Собиқ иттифоқ ҳудудида IRONMAN бўйича ягона мусобақа бўлиб, бутун дунёдаги спортчилар иштироки учун очиқ.

IRONMAN 70.3 Astana Нур-Султон шаҳри чап ва ўнг қирғоғидаги диққатга сазовор жойларни бирлаштирган Ишим дарёсининг гўзал манзарали жойида 1.9 км масофа сузиш билан бошланди. Худди шу жойда IRONMAN Village, транзит ва финиш майдонлари жойлашди. Сув ҳарорати 23°С бўлди. Велосипед босқичи икки даврадан иборат бўлиб, замонавий мегаполиснинг ажойиб кўринишлари билан юқори сифатли йўллар бўйлаб ўтказилди: Ак-Орда, Вазирлар Маҳкамаси, Парламент, "Нурсултон Назарбоев" аеропорти. Босқичда кўтарилиш баландлиги 150 метрдан ошмади. Маршрут имкон қадар қулай тарзда ташкил этилди, бу эса юқори тезликда натижалар кўрсатиш имконини берди. 21,1 км масофага югуриш босқичи Президент боғи ва "Триатлон Парк Astana" ҳудудида бўлиб ўтди.



Иштирокчилар сони бўйича Ўзбекистон учинчи ўринни эгаллади (Қозоғистон ва Россиядан кейин):Ўзбекистонлик 20 нафар ҳаваскор триатлончилар мусобақада қатнашдилар. Таъкидлаш жоизки, спортчиларимизнинг кўпчилиги ушбу масофани биринчи марта босиб ўтди. Бундан ташқари, Ирина Шеина ва Анна Романика IRONMAN 70.3 масофасини босиб ўтган Ўзбекистондаги биринчи аёллар сифатида тарихга кирдилар.

Алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз, Андрей Шарипов 30-34 ёш категориясида 4-ўринни эгаллади ва 2020-йил 28-29 ноябр кунлари Таупо шаҳрида (Янги Зеландия) бўлиб ўтадиган 2020 IRONMAN 70.3 World Championship'да иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.



Спортчиларимиз эстафета йўналишида ҳам яхши натижа кўрсатдилар: "I Love Supersport Uzbekistan" жамоаси эстафетада учинчи ўрин соҳиби бўлди. Шунингдек, эстафета категориясида Ўзбекистон Триатлон Федерацияси раҳбариятидан иборат жамоа ва "Murad Buildings" компанияси жамоаси ҳам иштирок этди.


2019 IRONMAN Astana 70.3 Ўзбекистонлик иштирокчилар рўйхати
Шахсий иштирок

- Алексей Григориев
- Андрей Шарипов
- Анна Романика
- Дмитрий Лозовой
- Ирина Шейна
- Малик Каримов
- Марат Йўлдошев
- Мирхан Сагитов
- Тимур Жангиров
- Умид Мусаев
- Элёр Рустамов



Эстафета
UzTrianthlon:

- Алла Тишаева
- Фаррух Носиров
- Жасур Таджиев


Murad Buildings:
- Муродхон Назаров
- Руслан Галимзянов
- Санжар Рузибаев


I Love Supersport
- Александр Куришов
- Шоҳруҳ Юнусов
- Дониёрхўжа Ҳамроев

IRONMAN ҳақида маълумот

Triatlon Ironman дунёдаги энг қийин биркунлик мусобақалардан бири ҳисобланади. "IRONMAN" - энг нуфузли ва энг мураккаб мусобақа бу йил 41 ёшда. "Темир" пойганинг барча бошқа спорт мусобақаларидан асосий фарқи шундаки, иштирокчилар бир-бирлари билан камроқ рақобатлашадилар - ҳар бир киши ўзини енгишни мақсад қилади. Бу ерда асосий рақиб - чарчоқ, асосий иттифоқчи - жасорат. Иштирокчининг нечанчи бўлиб финишга келгани муҳим эмас, асосийси - масофани охиригача енгиб ўтиш.
IRONMANнинг расмий шиори "Anything is possible" (Ҳар қандай нарса амалга оширилиши мумкин). Расмий бўлмаган шиор - "Бир марта босиб ўтинг ва ҳаётингизнинг қолган қисми бу билан фахрланинг”.



IRONMAN тарихи
1978 йили Гавайи штатида бўлиб ўтган ҳарйиллик югуриш мусобақасининг тақдирлаш маросимида иштирокчилар ўртасида энг жасур ва кучли спортчи эканлиги ҳақида баҳслар бошланди: югурувчи, сузувчи ёки велосипедчилар?

Денгизчи ва баҳснинг асосий иштирокчиларидан бири бўлган Жон Коллинс, шубҳасиз, бу велосипедчилар эканликларини айтди. Sport Illustrated газетасида белгиялик велосипедчи Эдди Мерксга бағишлаб чоп этилган мақолада у дунёдаги энг яхши тайёрларликка эга спортчи сифатида эътироф этилган, чунки у энг юқори даражада кислород истеъмол қилган.
Буни синаб кўриш учун учун Коллинс ҳар йили Гавайида ўтказиладиган учта мусобақани бирлаштиришни таклиф қилган: Waikiki Roughwater Swim (3,862 км) очиқ сувда сузиш, Around-Oahu велосипед пойгаси (185 км, дастлаб икки кунда ўтказилган) ва Honolulu марафони (42,195 километр).



Коллинс ҳисоб-китобларига кўра, агар велопойга масофасини 4,8 километрга қисқартириб орол атрофида соат йўналиши бўйича ҳаракатни йўлга қўйилса, маршрут сузиш масофасининг охирида бошланади ва Honolulu марафонининг анъанавий бошланиш нуқтаси бўлган Aloha биноси яқинида якунланади.

"Ва биринчи марта шу масофани босиб ўтган киши IRONMAN номига сазовор бўлади", деди Коллинс. Ва янги мусобақа ғояси иштирокчилар томонидан катта қизиқишга сабаб бўлмаганига қарамасдан, Жон ва унинг рафиқаси Жуди дунёдаги энг мураккаб ва қийин стартга тайёргарликни бошладилар. Бугунги кунда IRONMAN триатлонлари дунёнинг ўндан зиёд мамлакатларида ўтказилади, лекин асосий йиллик бутунжаҳон чемпионати, бундан 41 йил муқаддам бўлгани каби, Гавайида бўлиб ўтади.

IRONMAN70.3
Иронман 70.3 серияли пойга ўтказилиши 2005-йилдан бошланган. Ироманнинг ярмини ташкил этувчи қисқароқ масофа: 1,2 мил (1,9 км) сузиш, 56 мил (90 км) велопойга ва 13,1 мил (21,1 км) югуриш. "Half Ironman" - "темир масофасининг ярми" деган ном билан машҳур. Дунёнинг турли бурчакларида ўтказилади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг