UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

05 окт 07:35
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистонлик ёнғин ўчирувчилар жаҳон чемпионатида иштирок этишди

Халқаро ёнғин ўчирувчилар ва қутқарувчилар спорти федерациясининг оммавий спорт тадбирларини ўтказиш режасига кўра Туркиянинг Измир шаҳрида ёнғин ўчирувчилар ва қутқарувчилар ўртасида ХIII-жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада Россия, Беларусь, Чехия, Украина, Мўғулистон, Озарбайжон, Словакия, Болгария, Туркия, Қозоғистон ҳамда Ўзбекистондан жамоалар иштирок этди.

Мусобақа ишғол қилиш нарвонида ўқув минорасининг 4-қаватига кўтарилиш, 100 метрга тўсиқлар оша югуриш, ёнғин ўчирувчилар эстафетаси ҳамда ёнғин ўчириш бўйича жанговар ёйилиш турлари бўйича ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимларидан ташкил топган жамоа ишғол қилиш нарвонида ўқув минорасининг 4-қаватига кўтарилиш ва 100 метрга тўсиқлар оша югуриш бўйича олтинчи, ёнғин ўчирувчилар эстафетаси турида тўртинчи ҳамда ёнғин ўчириш бўйича жанговар ёйилиш турида тўққизинчи ўринларни эгаллади.


Шунингдек, ишғол қилиш нарвонида ўқув минорасининг 4-қаватига кўтарилиш турида 1 нафар ҳамда 100 метрга тўсиқлар оша югуриш турида 4 нафар терма жамоамиз спортчилари “Спорт устаси” меъёрларини бажаришди.

Ёнғин ўчирувчилар эстафетаси турида вакиллармиз 55.77 сония натижани қайд этиб, янги миллий рекордни ўрнатишди (олдингиси, 2014 йилда Қозоғистон Республикасида бўлиб ўтган Х-жаҳон чемпионатида 56.36 сония қайд этилган).

Умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни Беларусь, иккинчи ўринни Россия ва учинчи ўринни Украина давлати вакиллари эгаллашди. Ўзбекистон Республикаси терма жамоаси эса кучли бешликка кирди. Ғолиб ва совриндорлар медаллар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг