UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Муҳаммад Жумаев Душанбе "Катта дубулға" турнирида бронза медалини қўлга киритди 0 18:52АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди 0 18:30Мана сизга «театр!» Гарсия Хейнини допинг эвазига таслим этдими?! (Мутолаа учун) 0 18:05Федор Емельяненко ҳам ўзини боксда синаб кўрмоқчи 0 17:40Дмитрий Бивол Саудия Арабистонида бошқа рақибга қарши жанг қилади 0 17:17Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо... 0 16:45Яна бир ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қиладиган бўлди 0 16:16Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон тарихида Халқаро уста мақомини қўлга киритган илк аёл шахматчига айланди 1 15:40"Мен ортга қарамайман". Оливейра Гамротнинг чорловига жавоб қайтарди 0 15:21"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти 0 14:44Абдумалик Халоков устозига қимматбаҳо автомобил совға қилди + ВИДЕО 0 14:20"Бойсун баҳори" фестивали доирасида ўтказилган кураш мусобақаси ғолибига "Onix" автомобили топширилди + ФОТО 0 13:55UFC 301 турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида қатнашди. Бир нафар жангчининг соғлиғида жиддий муаммолар юзага келди ва... 0 13:28"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар... 0 13:05Бугун боксчимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев Испанияда рингга кўтарилади 0

11 сен 11:11
Янгиликлар

Дзюдо

Ўзбекистоннинг энг совриндор спортчиси Ришод Собировни табриклаймиз!

Бугун Ўзбекистон дзюдоси ва спорти тарихидан жой олишга муваффақ бўлган, Олимпия ўйинларининг уч карра бронза медали совриндори, икки карра жаҳон чемпиони, Осиё чемпиони, "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи", "Ўзбекистон ифтихори" фахрий унвони соҳиби, "Эл-юрт ҳурмати" ордени эгаси Ришод Собиров ўз таваллуд айёмини нишонлаяпти.

Ришод Рашидович Собиров 1986 йилнинг 11 сентябрида Бухоро вилоятининг Жондор тумани, Бурбоғи қишлоғида туғилган. Дзюдо билан 11 ёшида Рустам Тўраев қўл остида шуғулланишни бошлаган. Халқаро мусобақаларга мураббийлар Фурқат Солиев ва Борис Григорьев қўл остида тайёргарлик кўрган ҳамда иштирок этган.

Ришод илк халқаро миқёсдаги совринини 2006 йилда қўлга киритган. Ўшанда қаҳрамонимиз Хитой Тайпейида бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида биринчи ўринни эгаллаган. Орадан бир йил ўтиб эса у катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида финалгача етиб борган ва кумуш медаль соҳибига айланган.

2008 йилда Ўзбекистон чемпиони бўлганидан кейин мамлакат терма жамоаси таркибидан жой олади ва Олимпиада йўлланмасини қўлга киритади. Пекинда бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида 60 кг гача бўлган вазн тоифасида у бронза медали соҳибига айланган.

2010 йилда Ришод Собиров Токиода бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритади. Орадан бир йил ўтиб, Париждаги жаҳон чемпионатида бу муваффақиятини яна такрорлайди.

2012 йил Лондонда бўлиб ўтган Олимпиадада дзюдочимиз ярим финалгача етиб борган. Бироқ якунда яна бронза медали билан кифояланишга мажбур бўлган.

2016 йили Бразилияда бўлиб ўтган Рио Олимпиадасида у яна бронза медалига эга чиқади ва учта Олимпия ўйинларида медаль қўлга киритган кам сонли дзюдочилардан бирига айланиб олади.

Профессионал спортдаги фаолиятини якунлаганидан сўнг Ришод Собиров Тошкентда ўзининг дзюдо мактабини очди. "Динамо" спорт мажмуасида фаолияти давом этаётган дзюдо мактабида янги Ришод Собировлар камол топмоқда. 

Фурсатдан фойдаланиб, Ришод Собировни бугунги унутилмас кун муносабати билан чин қалбдан муборакбод этамиз.  

Совринлари:

Олимпиада: 3 та бронза

Жаҳон чемпионати: 2 та олтин, 1 та бронза

Жаҳон кубоги/Гран-При/Улкан тож: 10 та олтин, 4 та кумуш, 1 та бронза

Осиё чемпионати: 1 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза

Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати: 1 та олтин

Ҳарбий хизматчи


Мукофотлари:

Халқаро тоифадаги спорт устаси (2003)

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи" фахрий унвони (2008)

"Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигига 20 йил" эсдалик нишони соҳиби (2011)

"Ўзбекистон ифтихори" фаҳрий унвони соҳиби (2012)

"Эл-юрт ҳурмати" ордени соҳиби (2016)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг