UZ

Сўнгги янгиликлар

22:37Ўзбекистон терма жамоаси U-23 Осиё кубоги вице-чемпионига айланди! 0 22:04Нодирбек Абдусаттторов - "TePe Sigeman 2024" турнири чемпионига айланди! 0 19:45Али Абдель-Азиз Ислам Махачев - Дастин Порье жанги учун ўз тахминини билдирди 0 19:20UFC 304 турнирининг асосий кардидан ўрин олган илк жанг маълум бўлди 0 18:52Расман. UFC Абусупьян Магомедовнинг навбатдаги жангини эълон қилди + ПОСТЕР 0 18:25"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти 0 18:00Таэквондо терма жамоамиз Осиё чемпионати олдидан сўнгги ўқув-машғулот йиғинини бошлади + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 17:39Арина Соболенко Мадриддаги турнир антирекордини ўрнатди 0 17:14Оливейра Макгрегор ва Чендлер тўқнашуви учун захира жангчиси бўлмоқчи 0 16:40"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади 0 16:16Эдди Хирн: "Агар Канело вазн ўлчаш маросимида Де Ла Хойяни бир нарса қилиб қўйса, ҳайрон қолмайман" 0 15:45Матеуш Гамрот Чарльз Оливейра билан жанг қилмоқчи 0 15:16Порье Махачев билан жангдан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин 0 14:44Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими? 0 14:16Петр Ян қачон Вера билан жангга тайёр бўлишини айтди 0

14 июн 08:12
Янгиликлар

Каратэ

Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси каратэчиларимизни қабул қилди

Теглар :  КаратэФранция
Франциянинг Париж шаҳрида каратэ WKF бўйича Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи мусобақа бўлиб ўтмоқда.

Мазкур турнир доирасида Ўзбекистоннинг Франциядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сардор Рустамбоев делегациямиз билан учрашди.

Сардор Мирзаюсупович МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов бошчилигидаги делегациямизни қабул қилди. Самимий ўтган учрашувда томонлар бир қатор ҳамкорлик масалалари бўйича суҳбат олиб боришди. Қайд этиш жоиз, Токио-2020 дан кейинги Олимпия ўйинларига 2024 йили Париж мезбонлик қилади. Суҳбатда келгуси Олимпия ўйинларига тайёргарлик бўйича ҳам фикрлар билдирилди.

Шундан сўнг Сардор Рустамбоев терма жамоамиз вакилларини ўзбек миллий таомлари билан меҳмон қилиб, спортчиларимизга омад ва зафарлар тилаб қолди. Ўз навбатида Шерзод Ташматов элчи жанобларига МОҚнинг эсдалик совғасини топширди ва икки мамлакат ўртасида спорт соҳасини ҳам ривожлантириш бўйича олиб бораётган хизматлари учун ташаккур изҳор қилиб ўтди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг