UZ

Сўнгги янгиликлар

07:01Свитолина Страсбургда чемпионлик ҳимоясига киришди 0 19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0

13 авг 11:04
Янгиликлар

Бокс/ММА, Таэквондо

ЎзДЖТСУ 65 ёшда: Кўзгуда – бокс, таэквондо, қиличбозлик назарияси ва услубияти кафедраси

Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия ва спорт университети бундан роппа-роса 65 йил аввал, яъни 1955 йил август ойида ташкил топган.

Биз таништирмоқчи бўлган навбатдаги “Бокс, таэквондо, қиличбозлик назарияси ва услубияти” кафедраси ҳам 1958 йил фаолиятини йўлга қўйди. Кафедра тарихига назар ташлайдиган бўлсак, ўша пайтда кафедра бокс, кураш ва оғир атлетика спорт турлари бўйича иш бошлаган. 2008 йилга келиб бокс, таэквондо, қиличбозлик назарияси ва услубияти кафедраси деб номланди. Кафедрада дастлаб Ю. Сироткин мудирлик вазифасини бажарган.

Кейинчалик турли йилларда педагогика фанлари доктори ва профессор илмий даражасига эга бўлган Ш. Абдуллаев, Г. Абдурасулов, В. Алексеенко, Ш. Зокиров, З. Қосимбеков, А. Рафикова, И. Садриддинов, М.Сиддиқов, Ф. Турдиев, В. Шин, А. Қодиров, Р. Максумов, Х. Мухаммедов, Б. Назаров, Т. Пўлатов, И. Шансематов, А. Шеляген, К. Тожиева, О. Забурнягин, Л. Ефремова, П. Кутелнас, В.Михайлов, Э. Соколова, Н. Фетисова, Р. Султанбеков, И.Дергачлар кафедрада фаолият кўрсатишган.

2017 йилдан бошлаб педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Ғуломжон Қурбонбоевич Ражабов кафедра мудири лавозимида ишлаб келмоқда. Кафедра Яккакураш спорт турлари факультетининг таркибий қисми ҳисобланади. 

Ҳозирда кафедрада профессор-ўқитувчилардан – профессор Р. Д. Холмухамедов, профессор Пек Мунг Жонг, фан номзоди А. Абдуллаев, катта ўқитувчилардан А. Ибрагимов, Қ. Умаров, Д. Қаландаров, Ш. Нуритдинова, Р. Абдуҳамидов, Ю. Серебряковлар, ўқитувчилардан В. Анашов, Ш. Каримов, Қ. Абдуллаев, Б. Раҳматов, С. Усмонхўжаев Л. Маъмуровалар 408 нафар кундузги, 316 нафар сиртқи ҳамда 96 нафар махсус сиртқи йўналишларда таҳсил олаётган талабаларга дарс беришади. Маърузалар ўқиш ваамалий машғулотлар ўтказиш жараёнида кафедрада ишлаб чиқилган дарсликлар, ўқув ва услубий қўлланмалар нафақат университетнинг ўзида, балки бошқа педагогик таълим муассасаларининг жисмоний тарбия факультетларида таълим оладиган талабалар ҳам фойдаланиб келишмоқда. Услубий ишлар бўйича профессор-ўқитувчилар томонидан бир қатор адабиётлар нашр этилган. 

Барча кафедраларда бўлгани сингари мазкур кафедра ҳамЎзбекистон бокс федерацияси, Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси, Ўзбекистон қиличбозлик федерациялари, ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаган. Ҳамкорликда очиқ дарслар, номдор спортчилар иштирокида мастер-класслар ўтилиши одат тусини олган. Шунингдек, Жанубий Корея давлати ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги жисмоний тарбия институтлари турдош кафедралари билан доимий ҳамкорлик қилиб келади.

Кафедра Осиё ва жаҳон чемпионатлари, халқаро турнирлар ғолиб ва совриндорларини, халқаро тоифадаги спорт усталари, давлат мукофоти совриндорлари етиштиргани ва бунга ҳисса қўшгани билан ғурурланишга ҳақли.

Қуйида эса ном қозонган машҳур спортчилар билан танишишингиз мумкин. 

Руфат Рисқиев – тўрт карра собиқ иттифоқ чемпиони, жаҳон чемпиони, “ЎзбекистонРеспубликасида хизмат кўрсатган спортчи” унвони соҳиби. 

Рустам Саидов – 2000 йил Сидней олимпиадаси бронза медали соҳиби, жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби, икки карра Осиё ўйинлари ғолиби, “Ўзбекистон ифтихори”, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” унвонлари соҳиби. 

Шаҳобиддин Зоиров – 2016 йил Рио-де-Жанейрода ўтказилган Олимпиадада бокс бўйича олтин медаль соҳиби, “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони соҳиби.

Фазлиддин Ғоибназаров – 2016 йил Рио-де-Жанейрода ўтказилган Олимпиада ўйинларида бокс бўйича олтин медаль соҳиби, бокс бўйича жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритган, “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан тақдирланган. 

Шаҳрам Ғиёсов – 2016 йил Рио-де-Жанейрода ўтган олимпия ўйинларида бокс бўйича кумуш медаль соҳиби, жаҳон чемпионати кумуш медаль эгаси, 2017 йилда “Осиёнинг энг яхши боксчиси” номинацияси ғолиби, “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони соҳиби.

Муроджон Аҳмадалиев – 2016 йил Рио-де-Жанейрода ўтган Олимпидада бокс бўйича бронза медали соҳиби, жаҳон чемпионати бронза медалини қўлга киритган.

Рустам Тўлаганов – 2016 йил Рио-де-Жанейрода ўтказилган Олимпиада ўйинларида бокс бўйича бронза медали соҳиби,Осиё чемпионати бронза медалини қўлга киритган.

Исроил Мадримов – 2014 йил Инчеонда ўтган Осиё ўйинларида бокс бўйича кумуш медаль соҳиби, 2016 йил Россияда ўтказилган жаҳон кубогида олтин медаль, 2017 йил Таиландда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида олтин медаль, 2018 йилЖакартада ўтган Осиё ўйинларининг олтин медали соҳиби, бокс бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси.

Баҳодир Жалолов – бокс бўйича 2015 йилги жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби, 2016 йил Рио-де-Жанейрода ўтган Олимпиада ўйинларида бокс бўйича иштирокчиси, 2017 йилда Осиё чемпиони, 2019 йил Санкт-Петербургда ўтган жаҳон чемпионатида олтин медаль соҳиби.

Шунқор Абдурасулов – бокс бўйича Санкт-Петербург губернатори кубогида олтин медаль соҳиби, ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати учинчи ўринни қўлга киритган. 2018 йил Жакартада ўтган Осиё ўйинларида кумуш медалига сазовор бўлган. 

Акмал Эргашев – 2010 йил Гуанжоуда ўтган Осиё ўйинларида таэквондо бўйича бронза медали, 2011 йил жаҳон чемпионатида кумуш медаль соҳиби, 2012 йилги Олимпиада ўйинлари иштирокчиси, халқаро турнирлар ғолиби, “Ўзбекистон республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони соҳиби.

Никита Рафалович – 2009 йил таэквондо бўйича Тошкентда ўтган Осиё чемпионатида бронза, 2014 йилги Осиё ўйинларида бронза (Инчеон), 2016 йил Осиё чемпионати кумуш (Манила), 2018 йил Осиё чемпионатида кумуш, 2015 йил жаҳон чемпионатида кумуш ( Челябинск) медалларни қўлга киритган. Бир қатор халқаро турнирлар ғолиб ва совриндори.

Шунингдек, Иорданиянинг Оман шаҳрида бокс бўйича ўтган Осиё чемпионатидаталабалардан Баҳодир Жалолов, Санжар Турсунов, Бобо-Усмон Батуров, Элнур Абдураимов, Шаҳобиддин Зоиров, қизлардан Турсуной Раҳимовалар Токиода ўтадиган навбатдаги ёзги Олимпиада ўйинларига йўлланмани нақд қилишди. 

Шу ўринда айтиб ўтиш керак, қизлардан бокс бўйича ягона йўлланмани қўлга киритган асли пискентлик бўлган Турсуной Раҳимова кафедра катта ўқитувчиси, бокс бўйича тажрибали мураббий Қаҳҳор Умаров қўл остида ўн йилдан бери шуғулланади. Орзулари сари олға интилаётган Турсуной айни дамда устози Қаххор ака қўл остида якка тартибда машғулотларга зўр берган. Бугун Турсуной устози Қаҳҳор Умаровдан миннатдор. Олимп чўққиси сари кўтарилишида устознинг меҳнати алоҳида таҳсинга лойиқ.

Бокс, таэквондо, қиличбозлик йўналишда таҳсил олаётган талабаларнинг 2019-2020 йилда эришган натижаларини ҳам эътирофга сазовор дейиш мумкин. Боксдан миллий чемпионат ва кубокларда 14 та медаль, Осиё чемпионатида 3 та медаль, жаҳон чемпионатида 4 та медаль, таэквондо бўйича халқаро турнирда 1 та медаль, республика чемпионатларида 3 та медаль, қиличбозлик бўйича Ўзбекистон чемпионатларида 14 та медаль, Марказий Осиё чемпионатида 4 та медаль, Осиё чемпионатида 10 та медаль қўлга киритилган.

Кафедрада нафақат спорт ишлари, балки маънавий-маърифий ишларга ҳам эътибор қаратилган. Белгиланган режага мувофиқ, барча байрам саналарида турли тадбирларнинг ўтказилиши,фан арбоблари, шоир ва ёзувчилар, жиноятчиликни олдини олиш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари билан давра суҳбатлари ўтказилиши одат тусини олган. 

Ғуломжон РАЖАБОВ, Бокс, таэквондо, қиличбозлик назарияси ва услубияти кафедраси мудири:

– Талабаларимизнинг етарлича билим олишлари учун барча шароитлар муҳайё этилган. Хусусан, биздаги учта спорт тури ҳам талабаларнинг машғулотларга зўр беришлари учун ҳавас қилса арзийдиган бокс мажмуаси, қиличбозлик ва таэквондо заллари тўлиқ жиҳозланган. Мақсадимиз – мамлакатимиз спорт соҳаси учун билимли, мутахассис-кадрларнитайёрлаш, қолаверса, талабаларимизнинг халқаро спорт майдонларида, олимпия ўйинларида ғалабали юришларини кўриш ва мамлакатимиз, университетимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишдан иборат.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг