UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Абдель-Азиз Хабибнинг қарзлари ҳақида гапирган Конорга таҳдид қилди 0 18:44"Кичкина аҳмоқ". Конор Макгрегор Илия Топурияни танқид қилди 0 18:23Суперлига. 9-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум 0 18:02"Порье - енгил вазннинг "Чўқинтирган отаси" - собиқ спортчи 0 17:41Олимпия машъаласи Канн кинофестивалига етиб борди 0 17:20Бивол - Зинад жангига 10 кун қолди: турнир карди қандай кўринишда? 0 16:58Шомуродовнинг мураббийи Клаудио Раньери "Кальяри"ни тарк этади 0 16:37Хабиб Нурмагомедов БАА фуқароси бўлиб чиқди 0 16:16Конор Макгрегор йил охиригача бўлган режалари билан ўртоқлашди 0 15:55Амалдаги чемпион "Ролан Гаррос" учун либосини кўрсатди + ФОТО 0 15:34Гвардиола 5-марта йил мураббийи бўлди, у фақат Фергюсондан орқада 0 15:13Қўл тўпи усталаримиз Марказий Осиё очиқ чемпионати ғолиби + ФОТО 0 14:52The Ring pound-for-pound рейтингини янгилади 0 14:31Анваров - Грециядаги турнир ғолиби! 0 14:10Ўзбекистонда Евро-2024 қайси телеканалда намойиш этилиши маълум 0

15 июл 14:31
Янгиликлар

Тадбирлар

ЎзДЖТСУ битирувчилари август ойи якунига қадар тўлиқ иш билан таъминланади

Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов ва вазирлик бошқарма бошлиқлари ҳамда ҳудудий бошқарма бошлиқлари иштирокида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда асосий масала Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети битирувчиларини иш тақсимотига қаратилди.

2019-2020 ўқув йилида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетини жами 663 нафар талабалар турли йўналишлар бўйича тамомлаган бўлиб, мазкур битирувчиларнинг 619 нафари бакалавр ҳамда 44 нафари магистратура босқичи талабаларига тўғри келади.

Ҳозирги вақтда, мазкур олийгоҳни тамомлаб вазирлик ва идоралар, корхона ва ташкилотлар ҳамда спорт мактаблари билан уч томонлама шартнома имзолаган битирувчилар сони 563 нафарни ташкил этмоқда. Шундан, 302 нафари болалар-ўсмирлар спорт мактаби, 16 нафари ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби, 43 нафари ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати ҳамда 202 нафари бошқа вазирлик ва идоралар тизим ташкилотларига тўғри келмоқда.

Йиғилиш давомида ишга жойлашмаган битирувчилар рўйхати шакллантирилиб, ҳудудий бошқармаларга тақдим этилди ҳамда университетни тамомлаб ишсиз юрганларни тўлиқ иш билан таъминлаш вазифалари юклатилди.

Йиғилиш якунида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети битирувчиларини иш билан таъминланганлик даражасини жорий йилнинг 15 августига қадар 100 фоизга бажаришга келишиб олинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг