UZ

Сўнгги янгиликлар

00:46Breaking! Ўзбекистонлик таниқли жангчи кутилмаганда UFC'ни тарк этди 0 19:40Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради 0 19:19Арман Царукян Хабиб ва Махачевни солиштирди 0 18:58"Тайсон учун бу жанг хавфли бўлади" - Оскар де ла Хойя 0 18:37"Чемпионга ўхша". Волкановски Топурияга мурожаат қилди 0 18:15Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ 0 17:52Диёра Келдиёрова: “Бор эътиборим Париж-2024 медалига қаратилган” 0 17:27UFC Машрабжон Рўзибоевга жанг таклиф қилган 0 17:04Ажойиб! Бадиий гимнастикачиларимиз гуруҳ машқида Париж-2024 йўлланмасини қўлга киритишди 0 16:48"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди 0 16:25Жозе Альдо нима учун ММАдаги фаолиятини тиклагани сабабини айтди 0 16:18Душанбе "Катта Дубулға" турнирига қуръа ташланди 0 16:02Париж-2024: Россиялик волонтёрлар учун аккредитацияга рад жавоби берилди 0 15:41Чарльз Оливейра Жастин Гэтжи билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 15:20Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдиндан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0

21 авг 14:43
Янгиликлар

Тадбирлар

ЎзДЖТСУ илмий-амалий семинарга мезбонлик қилди

Теглар :  ЎзДЖТСУ
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида “Талабалар лигаси” спорт мусобақаларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Республика амалий-семинари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 3 ноябрдаги “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрларни тайёрлаш ҳамда илмий тадқиқотлар тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-414-сон, 2023 йил 7 апрелдаги “Оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-115-сон қарорлари ҳамда 2023 йил 11 апрель кунида “Ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш ҳамда улар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш” юзасидан ўтказган видеоселектор йиғилиши ва 2023 йил 8 майдаги “2026 йил Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига комплекс тайёргарлик кўриш ҳамда шахматни оммавий ҳаракатга айлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-150-сон қарорида оммавий спорт турлари, жумладан баскетбол, волейбол, стол тенниси, шахмат ва футбол спорт турларини ривожлантириш ҳамда улар бўйича “Талабалар лигаси” спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш каби бир қатор мақсадли кўрсаткичлар белгилаб берилган.

Ана шу мақсадли кўрсаткичлар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда спорт федерациялари вакиллари, республикадаги мавжуд олий таълим муассасалари проректорлари, спорт мураббийлари ва профессор-ўқитувчилар иштирокида “Талабалар лигаси” спорт мусобақаларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Республика амалий-семинари бўлиб ўтди.

Семинар давомида олий таълим муассасаларида Жисмоний тарбия ва спорт кафедраларини ташкил этиш, Спорт клублар фаолиятини йўлга қўйиш, “Талабалар лигаси” спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда давлат олий таълим муассасаларида 2023-2024 ўқув йили учун талабаларни талабалар турар жой билан таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш каби муҳим масалалар тўғрисида сўз борди ва улар бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.

Хусусан, охирги йилларда Республикада давлат ва нодавлат олий таълим муассаларининг сони ошгани, шу билан бирга мазкур олийгоҳларда фаолияти тўхтатилган жисмоний тарбия ва спорт кафедраларини тиклаш, мавжудларини замон талаблари асосида ривожлантириш, ўқув-методик адабиётлар билан таъминлаш масалаларига ечим изланди.

Шу билан бирга, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида аҳоли соғлиғини мустаҳкамлашга кўмаклашадиган аниқ дастурларни амалиётга жорий этиш, ёшларни спортга кенг жалб қилиш ва улар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш, спорт турлари бўйича юқори натижаларни таъминлайдиган маҳоратли спортчилар билан миллий терма жамоаларни шакллантириш ва тренерлар учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш борасида тизимли ишларни ташкил этишга эътибор қаратилди.

Семинар якунида иштирокчилар олийгоҳнинг талабалар турар жойлари, спорт иншоотлари ва уларда яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Илҳом Раҳмонов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг