UZ

Сўнгги янгиликлар

22:37Ўзбекистон терма жамоаси U-23 Осиё кубоги вице-чемпионига айланди! 0 22:04Нодирбек Абдусаттторов - "TePe Sigeman 2024" турнири чемпионига айланди! 0 19:45Али Абдель-Азиз Ислам Махачев - Дастин Порье жанги учун ўз тахминини билдирди 0 19:20UFC 304 турнирининг асосий кардидан ўрин олган илк жанг маълум бўлди 0 18:52Расман. UFC Абусупьян Магомедовнинг навбатдаги жангини эълон қилди + ПОСТЕР 0 18:25"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти 0 18:00Таэквондо терма жамоамиз Осиё чемпионати олдидан сўнгги ўқув-машғулот йиғинини бошлади + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 17:39Арина Соболенко Мадриддаги турнир антирекордини ўрнатди 0 17:14Оливейра Макгрегор ва Чендлер тўқнашуви учун захира жангчиси бўлмоқчи 0 16:40"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади 0 16:16Эдди Хирн: "Агар Канело вазн ўлчаш маросимида Де Ла Хойяни бир нарса қилиб қўйса, ҳайрон қолмайман" 0 15:45Матеуш Гамрот Чарльз Оливейра билан жанг қилмоқчи 0 15:16Порье Махачев билан жангдан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин 0 14:44Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими? 0 14:16Петр Ян қачон Вера билан жангга тайёр бўлишини айтди 0

30 мар 10:31
Янгиликлар

Бошқалар

ЎзДЖТСУ: Кўзгуда халқаро кураш турларини жамлаган кафедра

Теглар :  ЎзДЖТСУ
Ушбу кафедра ҳам университетда ўз йўналиши бўйича юқори ўринга эга бўлган, етакчи кафедралардан саналади.

Бугун саҳифамиз орқали сизга спортнинг энг оммалашган турларидан бўлган дзюдо, эркин ва юнон рум кураши ва самбо спорт турларини ўзида жамлаган ҳамда мазкур спорт турлари бўйича мутахассис-кадрларини тайёрлайдиган Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Кураш факультети таркибий қисми ҳисобланган Халқаро кураш турлари назарияси ва услубияти кафедраси ҳақида сўз юритамиз.

Халқаро кураш турлари назарияси ва услубияти кафедраси  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 ноябрдаги ПҚ-4881-сонли “Кураш миллий спорт турини янада ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, 2018 йил 5 мартдаги “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5368-сонли Фармони ҳамда бу соҳага тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг белгиланган Низомидан келиб чиққан ҳолда фаолиятини амалга ошириб келмоқда.

Ҳозирда кафедрага Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий, каратэ бўйича халқаро тоифадаги ҳакам, доцент Шуҳрат Арслонов раҳбарлик қилмоқда.

Айни пайтда кафедрада талабаларнинг танлаган соҳалари бўйича билимларини юксалтиришда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий, профессор А. Н. Илов, педагогика фанлари доктори, профессор А. Н. Абдиев, доцентлар Ш. А. Арслонов, Е. И. Байтураев, Н. А. Тастанов, И. Б. Алиев, О. Ж. Дадабоев, катта ўқитувчилардан фалсафа бўйича доктор (PhD) Д. Ю. Ташназаров, Ш. С. Турсунов, А. Ж. Тангриев, С. Қ. Адилов, Б. Б. Одилов, А. И. Холматов, ўқитувчилардан М. А. Ражапов, С. Е. Қодиров, Ж. Н. Абдиқулов, Е. С. Люлина, В. Р, Оздаева, У. Ж. А. Қутбитдинов, А. Б. Жумақулов, Ф. О. Бердиевлар фаолият кўрсатиб келмоқда.

Айниқса, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий, Ўзбекистонда дзюдо спорт турнинг асосчиларидан бўлган, II даражали “Соғлом авлод учун” ордени соҳиби, халқаро тоифадаги спорт устаси, университет фахрийси, профессор Илов Арслон Нурович 75 ёшни қарши олаётган бўлса ҳам ҳали ҳамон кафедрада талабаларга дзюдо сирларини ўргатишдан чарчамайди. 

Талабаларнинг назарий жиҳатдан билимларини юксалтириш мақсадида кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан 30 га яқин дарслик, 850 дан ортиқ илмий мақолалар, 100 дан ортиқ илмий-услубий қўлланмалар чоп этилган.

Кафедрада бугунгача юнон-рум кураши бўйича 80 нафардан ортиқ, эркин кураш бўйича 90 нафардан ортиқ, дзюдо бўйича 50 нафардан ортиқ, самбо бўйича 40 нафардан ортиқ халқаро тоифадаги спорт усталари, 800 нафардан ортиқ спорт усталари етишиб чиққан.

Кафедра битирувчиларидан Ж. М. Нуршин, А. Таймурадов, А. Илов, А. Шокиржонов, Н. Тўйчиев, Б. Ҳайдаров, Ш. Арслоновлар спорт турлари бўйича Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий унвонига эга бўлишган.

Кафедра раҳбари Шуҳрат Арслонов бошчилигида ҳамкорлик алоқаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. 

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси, Ўзбекистон дзюдо федерацияси, Ўзбекистон самбо федерацияси, Республика олимпия захиралари коллежи, Чирчиқ олимпия захиралари коллежи, Яккакураш спорт турларига ихтисослашган олий спорт маҳорати мактаби билан мустаҳкам ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган. Шунингдек, кафедра Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари жисмоний тарбия институтлари ва академияларининг турдош кафедралари билан доимий ҳамкорлик қилиб келади. 

Халқаро ҳамкорлик доирасида кафедранинг Германия давлати юнон-рум кураши бўйича ёшлар терма жамоасининг мураббийлари Дубоф Алек Владимирович ва унинг ёрдамчиси билан учрашув ташкил этилди. Қўшни Қозоғистон Республикасининг спорт академияси Кураш турлари кафедраси билан ҳам халқаро ҳамкорлик бўйича шартнома амалга оширилмоқда.  

Бундан ташқари кафедра мудири Шуҳрат Арслонов каратэ, қўл жанги сингари спорт турларини кенг оммалаштириш орқали ҳам эътирофга сазовор дейиш мумкин. Мисол учун, 2021 йилда   Халқаро қўл жанги федерацияси президенти С. Астахов юртимизга ташрифи арафасида қўл жанги спорт турига қўшган хиссаси учун Шуҳрат Арслоновни ташаккурнома билан мукофотланди.

Осиё карате федерацияси (ОКФ) президенти Носир Абдуллраззоқ ал-Разуки ҳамда Осиё карате ассоциацияси вице-президенти Алам Муллаев   бошчилигидаги делегацияси университетга расмий ташриф буюриб, икки томонлама англашув меморандуми имзоланган. 

Меморандум доирасида делегация раҳбарлари томонидан каратэ спорт турини кенг ривожлантиришдаги меҳнатлари учун Ш. Арслоновнинг алоҳида эътироф этилиши ва махсус диплом билан тақдирланишларини таъкидлаш жоиз. 

Кафедрада бугун инновацион гуруҳлар ҳам фаолият юритмоқда. Мазкур гуруҳларда кафедранинг профессор-ўқитувчилари, магистрантлар ва иқтидорли талабалари истиқболли режасига мувофиқ, илмий-тадқиқот ишларини олиб боришади. 

Университет томонидан ўтказиладиган илмий-тадқиқот анжуманларида М. Юлдашев, Д. Мўминова, И. Усмонова, А. Бароев, Р. Нуриддинов, Р. Киримчиева каби кафедра талабалари фаол иштирок этиб келишмоқда.

Кафедранинг таҳсил олаётган ёки битирган талабалари орасида Осиё ва жаҳон чемпионатларида, халқаро турнирларда, тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси ҳисобланган ёзги Олимпиада ўйинларида муваффақиятли иштирок этиб, Ватанимиз обрўсини янада юксалтираётган спортчилар кўпчиликни ташкил этади..

Халқаро тоифадаги спорт устаси, Сеул ва Барселона шаҳарларида бўлиб ўтган эркин кураш бўйича икки карра Олимпиада ўйинлари ғолиби Арсен Фадзаев, халқаро тоифадаги спорт устаси, Барселона ва Атланта шаҳарларида бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларида юнон-рум кураши бўйича икки карра ғолиби Махарбек Хадарцев, халқаро тоифадаги спорт устаси, Атланта шаҳрида бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларида дзюдо бўйича кумуш медаль соҳиби Армен Багдасаров, халқаро тоифадаги спорт устаси, дзюдо бўйича Пекинда бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларида кумуш медаль соҳиби, «Шуҳрат» медали соҳиби Абдулла Тангриев, халқаро тоифадаги спорт устаси, эркин кураш бўйича икки карра жаҳон чемпиони, Осиё чемпионати ғолиби, Пекинда ўтган Олимпиада ўйинлари қатнашчиси, «Ўзбекистон ифтихори» мукофоти соҳиби Дилшод Мансуров, халқаро тоифадаги спорт устаси, Рио-де-Жанейрода ўтказилган Олимпиада ўйинларида юнон-рум кураши бўйича бронза медали соҳиби Элмурат Тасмуратов, халқаро тоифадаги спорт устаси, Рио-де-Жанейро Олимпиадасининг юнон-рум кураши бўйича бронза медали соҳиби Ихтиёр Наврўзов, халқаро тоифадаги спорт устаси, дзюдо бўйича жаҳон чемпионати совриндори, икки карра Осиё чемпионати совриндори Андрей Штурбабин, халқаро тоифадаги спорт устаси, самбо бўйича бир неча бор жаҳон чемпионатлари совриндори Шукур Газиев, халқаро тоифадаги спорт устаси, дзюдо бўйича параосиё ўйинлари ва жаҳон чемпионати совриндори Феруза Юсупова, халқаро тоифадаги спорт устаси, Осиё чемпионати ғолиби Ихтиёр Нормуродов, халқаро тоифадаги спорт устаси, Рио-де-Жанейро Олимпиадаси қатнашчиси, бир неча бор Осиё чемпионати совриндори Аббос Раҳмонов, халқаро тоифадаги спорт устаси, самбо бўйича жаҳон чемпиони Жасурбек Махматқулов, халқаро тоифадаги спорт устаси, дзюдо бўйича Осиё ўйинлари кумуш медали соҳиби Бекмурод Олтибоев, халқаро тоифадаги спорт устаси, дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати совриндори Нодира Юлдошева, халқаро тоифадаги спорт устаси, дзюдо бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ғолиби Диёра Келдиёрова, халқаро тоифадаги спорт устаси, дзюдо бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ғолиби Кумуш Курязова, халқаро тоифадаги спорт устаси, юнон-рум кураши бўйича Осиё чемпионати ғолиби, «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиби Илҳом Баҳромов, халқаро тоифадаги спорт устаси, дзюдо бўйича Гран-при ғолиби, Бутунжаҳон армия ўйинлари совриндори МухриддинТиловов, халқаро тоифадаги спорт устаси, юнон-рум кураши бўйича жаҳон чемпионати совриндори Арам Варданянларни нафақат кафедранинг, балки университет  фахрига айланишган.

Дарҳақиқат, Халқаро кураш турлари назарияси ва услубияти кафедраси профессор-ўқитувчилари университетда талабаларнинг ўз соҳалари бўйича билимли мутахассис-кадрлар бўлиб етишиши йўлида доимий изланишда, талабалар эса зўр иштиёқ билан илм олишга ва кўзлаган марралари сари, чемпионлик сари одимлаётгани бор гап!

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг