UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

15 фев 07:22
Янгиликлар

Кураш

ЎзДЖТСУ манежида кураш бўйича мусобақа ўтказилди + ФОТО

Ўзбекистон давлат Жисмоний тарбия ва спорт университети манежида кураш бўйича катталар ўртасида Тошкент вилояти чемпионати бўлиб ўтди.

Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда вилоят кураш федерацияси дастур-режасидаги мазкур чемпионатда вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидан 150 нафардан ортиқ полвонлар ғолиблик учун кураш тушишди.

Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой тарзда ўтган беллашувларнинг якуний натижаларига кўра, қуйидаги полвонлар ўз вазн тоифаларида биринчи ўринни эгаллаб, олтин медалларга сазовор бўлишди.

Эркаклар

60 кг.  Дўстмурод Ғофуров

66 кг.  Элшод Боқиев

77 кг.  Ўрол Содиқов

81 кг.  Хумоюн Замонов

90 кг.  Оғабек Тиркашов

100 кг.  Дилшод Чориев

+100 кг.  Темурлан Ибраев

Аёллар

48 кг. Матлуба Мамаражабова

52 кг.  Умида Хўжаева

57 кг.  Дилфуза Иброимова 

63 кг.  Санобар Султонова

70 кг.  Нигора Раҳимова

87 кг.  Сурайё Худойқулова

+87 кг. Ситора Ҳусанова

Мусобақа якунига етгач, ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими ташкил этилди. Кучли учликдан жой олган спортчилар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди.

Тошкент вилояти кураш  федерацияси ижрочи директори Ёқуб Сайдуллаевнинг таъкидлашича ушбу мусобақада муваффақият қозонган спортчилар 24-27 февраль кунлари Фарғонада ўтадиган катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида вилоят шарафини ҳимоя қилишади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг