UZ

Сўнгги янгиликлар

20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0 15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0

29 фев 21:28
Янгиликлар

Оғир атлетика

ЎзДЖТСУ талабалари оғир атлетика бўйича Туркия, Словакия ва Қирғизистон спортчиларига мастер-класс кўрсатишди

Маълумки, сўнгги йилларда ўзбек оғир атлетика мактаби сезиларли даражада юксалишга эришди.

Ўзбекистондан Осиё, жаҳон ва Олимпия ўйинлари чемпионлари етишиб чиқмоқда. Хорижий мамлакат оғир атлетикачилари бизнинг полвонлар билан ҳамкорликда машғулот олиб бориш, ўзаро тажриба алмашиш учун юртимизга келишмоқда. Aйни кунларда Туркия, Словакия ва Қирғизистон терма жамоаси аъзолари юртимизда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказишмоқда. 

Ушбу йиғин доирасида, бугун Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида Туркия, Словакия ва Қирғизистон терма жамоаси аъзолари ҳамда университет спорт клуби аъзолари, оғир атлетика терма жамоаси аъзоси ҳисобланган талабалар иштирокида илмий ўқув семинар ва мастр-класс ташкил етилди.

Ташкил етилган тадбирда Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси вакиллари, университетнинг профессор - ўқитувчилари ва талабалар, Туркия, Словакия ва Қирғизистон терма жамоаси аъзолари ҳамда мураббийлари иштирок етишди. 

Тадбир давомида университетнинг оғир атлетика залида Ўзбекистон, Туркия, Словакия ва Қирғизистон спортчилари ўртасида мастер-класс кўринишидаги ўртоқлик баҳслари ташкил қилинди. Унда атлетлар ўз маҳоратларини намойиш этиб, тажриба алмашиш имкониятига эга бўлдилар.

ЎзДЖТСУ матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг