UZ

Сўнгги янгиликлар

17:32Хабибга Фаластиндаги урушни тўхтатишни ваъда қилган Дональд Трамп спортчи ҳақида гапирди 0 17:10"Рома" Де Росси билан шартномани узайтиради 0 16:48Эдвардс ўрта вазнга ўтишни мақсад қилмоқда 0 16:2517 ёшли қиз "Ролан Гаррос"даги иштирокидан 690 000 евро ишлаб олди 0 16:02Махачев Царукян билан эмас, Конор билан жангни маъқул кўради 0 15:41Тен Хагнинг ўрнига бош мураббий бўлишга асосий номзод номи маълум 0 15:20Александр Усик нима учун биринчи оғир вазн тоифасига қайтмоқчи эканлигини айтди 0 14:57"Ролан Гаррос" турнирининг микст баҳсларида ғолиблар аниқланди 0 14:36Арман Царукян Ислам Махачев устидан ғалаба қозониш калитини айтди 0 14:15«Барселона»нинг 2025 йилдаги асосий трансфер мақсади маълум қилинди 0 13:54Рафаэль Физиев яқин орада октагонга қайтмоқчи 0 13:30"Ролан Гаррос". 17 ёшли Мирра Андрееванинг эртаги 1/2 финалда тугади 0 13:09Хабиб Нурмагомедов: "Улар енгил вазннинг энг яхши жангчилари" 0 12:45Ла Лиганинг жорий мавсумдаги тўпурари "Атлетико"га ўтиши мумкин 0 12:37Бугун -74 кг вазнда Париж-2024 Олимпиадасига борадиган эркин курашчимиз аниқланади 1

29 фев 18:43
Янгиликлар

Бошқалар

ЎзДЖТСУда илмий салоҳиятни ошириш йўлидаги навбатдаги ҳаракат

Бугунги кунда мамлакатимизда мавжуд олий таълим муассасаларининг илмий салоҳиятини ошириш, рейтинг кўрсаткичини юксалтириш мақсадида олиб борилаётган сайи ҳаракатлар Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида ҳам жонланган.

Қабул кўрсаткичларининг ошиши сабаб университетда илмий салоҳиятни ошириш йўлида тинимсиз ҳаракатлар олиб борилмоқда. Сўнги 1 йил ичида олийгоҳда 1 нафар фан доктори (DSc) ва 17 нафар фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертациялар ҳимоя қилди. 

Бугун мазкур ҳаракатларни янада жонланлантиришга амалий ёрдам бериш мақсадида Олий Аттестация Комиссия раиси Юсупов Аҳмадбек Тожиевич университетга ташриф буюриб, профессор-ўқитувчилар, доктарант ва илмий тадқиқотчилар билан учрашув ўтказди. 

Тадбирни университет ректори, профессор Махмуджон Болтабаев очиб берди. Шундан сўнг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертация ҳимоя қилган 3 нафар профессор-ўқитувчилар Навбахор Умарова, Фарход Махамаджонов ҳамда Лазиз Холмуродовларга диплом топширилди.  

Учрашувда А.Юсупов Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимида қатор ўзгаришлар режалаштирилганлиги тўғрисида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, тадқиқотчиларга диссертация ишларини, авторефератларини расмийлаштириш тўғрисида тегишли маълумотлар берилди.

Йиғилиш сўнгида ОАК раиси Умматов Акром, Одилов Сарвар, Тожиев Музаффарларнинг авторефератларига ўз тавсияларини берди ва уларнинг ишига омад тилади.

ЎзДЖТСУ матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг