UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15Хабаровскдаги халқаро турнир: Барча боксчиларимизда ғалаба! 2 19:42Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ 0 19:21Майк Тайсон: "Ҳеч қандай сценарий йўқ, шунчаки Жейк Полни нокаут қиламан" 0 19:00Том Аспиналл камарини ўз уйидаги турнирда ҳимоя қилади 0 18:39"Ян билан жангимиз ғолиби чемпионлик учун октагонга чиқиши керак" - Вера 0 18:18ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди 0 17:57"Мен у учун жуда йириклик қиламан" - Масвидаль Конор Макгрегор ҳақида 0 17:36Александр Усик 40 ёшгача жанг қилмоқчи 0 17:15Тарихда илк бор "Мастерс" 1/2 финалида икки чилилик ўйнайди 0 16:54Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери 0 16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0

09 дек 21:02
Янгиликлар

Бошқалар

ЎзДЖТСУнинг “Лочин” футбол жамоаси 2020 йилги мавсум чемпиони

2020 йил 8 декабр куни Тошкент вилоятининг “Дўстлик” стадионида Тошкент вилояти футбол ассоциацияси ташаббуси билан ўтказилган вилоят биринчилиги II-лига финал ўйини бўлиб ўтди.

Финал баҳсида Тошкент вилояти футбол маҳорати мактабининг “ФК Академия” ва Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг “Лочин” футбол жамоалари майдонга тушишди.

Кескин ва муросасиз курашларга бой ўтган финал учрашуви 3:2 ҳисобида университетимиз талабаларидан ташкил топган “Лочин” футбол жамоасининг ғалабаси билан якунланди.

“Лочин” футбол жамоаси Тошкент вилояти биринчилиги II – лига ўйинларининг 2020 йилги мавсуми ғолиблигини ва Ўзбекистон профессионал футбол лигасининг 1 лигасига ўтиш ўйинларида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.

Шунингдек, ЎзДЖТСУнинг “Лочин” футбол жамоаси дарвозабони Мухиддин Нурматов Тошкент вилояти биринчилиги II – лига ўйинларининг энг яхши дарвозабони деб топилди.  

Учрашув якунлангандан сўнг Тошкент вилояти биринчилиги II – лига ўйинларининг 2020 йилги мавсуми ғолиб ва совриндорлари ҳамда мавсум давомида ўзини ҳар томонлама намойиш этган иқтидорли футболчилар Тошкент вилояти футбол ассоциацияси томонидан мусобақа рамзий кубоклари, диплом, медаллар, қимматбаҳо эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

ЎзДЖТСУ матбуот хизмати



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг