UZ

Сўнгги янгиликлар

20:46"Байер" юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум 0 20:25АҚШда UFC 300 турнирининг яна бир жангчиси гонорари музлатиб қўйилди 0 20:04Mutua Madrid Open. Дунёнинг 8-ракеткаси баҳсни якунига етказа олмади 0 19:43Исраэль Адесанья Перейрага қарши тўртинчи жангини эслади 0 19:22Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда 0 19:01Ислам Махачевнинг Дастин Порьедан кейин ким билан жанг қилиши айтилди 0 18:40Mutua Madrid Open. 16 ёшли Андрееванинг юриши давом этади 0 18:19Илия Топурия: "Бизнинг жангимиз UFC тарихидаги энг каттаси бўлади" 0 17:58Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади 0 17:37Madrid Open. Хуберт Гуркач "Мастерс"нинг учинчи давра иштирокчиси 0 17:16Шон О'Мэлли Мерабни мағлуб этгандан кейин кимга қарши жанг қилишини айтди 0 16:55Қозоғистонлик ММА жангчиси яна UFC'га қайтиш ниятида 0 16:34Тен Хаг ёздаёқ "Манчестер Юнайтед"ни тарк этади 0 16:13Мадрид "Мастерс". Зверев Чорични таслим этди 0 15:52Яхши янгилик. "Tashkent City Women’s Professional Cycling Team" жамоаси Тур де Франсда иштирок этади! 0

17 окт 21:00
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзингизни тўғри баҳолашни ўрганинг! Спортчининг бахти қаерда?

(Ёҳуд спортда олий ютуқларининг номоддий ресурси)

Халқаро олимпия қўмитаси ўз ижтимоий тармоқ саҳифаларида 10 октябрдан буён “Бутунжаҳон психик саломатлик куни” муносабати билан, спортчиларга “агар сизда қийин вазият юзага келса, ёрдам олинг” деган маънодаги чақириқлар билан бир нечта постлар қолдирди. Профессионал спортчилар орасида психологик саломатлигида муаммолар юзага келиш ҳолатлари айниқса, COVID-19 пандемиясидан сўнг кўпайган, жумладан асабийлик ва ҳавотир қарийб 22%га, депрессияга чалиниш эса деярли 4%га кўпайган. Бу ҳозирги замонда спортчиларнинг психологик саломатлигига жиддий эътибор бериш кераклигини билдирувчи сигналдир. 

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, олий даражадаги спортчиларнинг барчаси ҳам, эришилган оламшумул ғалабалар ёки ўрнатилган рекордларига қарамай ўзларини бахтли ҳис этишмайди. Профессионал спорт спортчи психикасини мунтазам экстремал психологик синовлардан ўтказиб турувчи оғир жараёнлар қаторига киради, бундай жараёнларни бошидан кечирар экан, спортчи албатта муайян психологик саломатлик асосларидан хабардор бўлиши ва бу саломатлик соҳасини мустаҳкамловчи кўникмаларни ўзида шакллантириши мутахассислар томонидан тавсия этилади. Чунки, инсон қачонки психологик соғлом бўлсагина, бахтни ҳис эта олади, яна олий ютуқларга эришишнинг номоддий ресурсига эга бўлади. Қуйида спортчилар доимо психологик жиҳатдан соғлом бўлишлари учун бир қатор тавсияларни тўпладик:

 1. Ҳурматли спортчи ҳеч қачон унутманг, спортчи ҳам одам, у ҳам (яъни сиз ҳам) бахтли яшаш ҳуқуқига эга. Буни бахтли яшаш истагидан бошлаш керак. Буни шунчаки хоҳланг, ҳаммаси шу нуқтадан бошланади. Бахтни исташ керак холос, уни ортидан қувишни ҳожати йўқ, у капалак мисоли уни ушлашга уринганингиз сари у узоққа кетаверади, энг яхши усул бахтга айланинг.

2. Спортдаги олий ютуқлардан бахтни қидираверманг. Бахт ота-онангизнинг борлигида, уларнинг суҳбатида, фарзандингизнинг ширин кулишида, ёрингизнинг сизга меҳр билан айтган сўзларида, яқинлар даврасидаги дўстона муҳитда, севимли мусиқангиз янграганда, тонги тоза ҳаводан тўйиб нафас олганингизда, умуман ҳар онда бахт бор. Спорт ютуқларини бахт деб билиш, спортчиларнинг психологик саломатлигига салбий таъсир қилиши мумкин. Чунки, спорт ғалаба ва мағлубиятдан иборат. 

3. Ўзингизни тўғри баҳолашни ўрганинг. Бу нима дегани? Ўзини тўғри баҳолаш ўзини жуда паст ҳам эмас, жуда юқори ҳам эмас, мантиқ ва ақл тарозиларига тортган ҳолда баҳолашдир. Бунинг ёмон томони нимада, биласизми?! Ўзини жуда паст баҳолаган одам, ўзига ишонмайди, бу дегани у ўзидаги бор имкониятга ҳам ишонмайди, қобилиятларига шубҳа қилади, ҳеч қачон ўз потенциалини кўрсата олмайди. Ўзини жуда юқори баҳолаб юборадиган инсон эса кибрга берилиши, ўз камчиликларини кўрмаслиги, оқибатда жуда чуқур жарлик ёқасида келиб қолиши мумкин. Энг яхши йўл эса, ўзини танқид қила олиш, хатоларини ўз вақтида тан олиб, бартараф этиш. Шу билан бирга, ўзининг устун жиҳатлари ва қобилиятларини доимо эсда тутиш, уларни мунтазам “ўткирлаб” боришдир.

 4. Онгингизда ёки қалбингизда юзага келаётган, сиз учун ёқимсиз, айниқса сизга ҳар қанақасига салбий таъсир этаётган ҳис-туйғулар, ўзгаришларни ижобий муҳокама (Positive self talk) қилишни ўрганинг. Албатта, бундай ҳолда тажрибали психологга мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ. Бундай имконият бўлмаган тақдирда, буни истамаган тақдирингизда ўз ўзингиз билан ижобий мулоқот, ижобий муҳокамага киришишни одат қилинг. Спортчилар учун энг салбий ҳолат, айниқса уларнинг мусобақаларга психологик тайёргарлигининг бузилишига сабаб бўлувчи омил бу ўз ўзи билан салбий мулоқот қилиши, ички фикрлар қарама қаршилиги, ўз фикрлари ва ҳиссиётларини бағрикенглик билан қабул қила олмаслигидадир. 

5. Энг муҳим тавсия, соғлом йўллар билан тезда “бошдаги аҳлатни тозалаш”ни ва диққатни жамлашни ўрганиш керак. Нафас машқларидан фойдаланинг, тинч ҳолатда ўтириб шунчаки бор фикрингизни нафасингизга қаратинг, бир неча дақиқа уни кузатинг. Биз ўзимиз ўйлаб топган салбий ғояларни, ҳали юз бермаган муваффақиятсиз вазиятларни ёки ортда қолиб кетган ёқимсиз ҳолатларни хотирада айлантиравериб, ўзимизни бахтсиз инсонга айлантирамиз. Тўғри йўл эса. ҳозир ва шу ерда яшаш, айнан ҳозир сиз учун энг муҳими нима, айнан ҳозир сиз ривожланиш учун нима қилишингиз керак, айнан ҳозир сиз нимани истайсиз, айнан ҳозир атрофингизда қандай ёқимли воқеилик содир бўлмоқда, ҳозир сиз олдингизга қайси вазифани қўйсангиз, кейинчалик афсусланмайсиз?! 

Ишонамизки профессионал спорт билан шуғулланувчилар бу тавсияларга амал қилишса, биринчидан инсон сифатида бахтли яшай бошлайдилар, иккинчидан эса олий ютуқларга эришиш учун психологик потенциалини оширадилар.

Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази Спорт психологияси бўлими мудири, спорт психолог – Акобр Абдуллаев

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг