UZ

Сўнгги янгиликлар

19:06"Реал" ёки "Барса"? Жавоҳир Синдаров қайси жамоага мухлислик қилишини айтди 0 18:45Байдарка ва каноэчиларимиз Осиё чемпионатини юқори нотада якунлашди 0 18:24Mangu 3 турнири Тошкентда ўтказилмайди. Мезбон шаҳар номи маълум 0 18:01"Ювентус" Германия терма жамоаси хавбекига даъвогарлик қилмоқда 0 17:39Энтони Жошуа Пренгга қарши жанг анонсига муносабат билдирди 0 17:17ХХХV Спартакиада шоҳсупасида Музаффарбек Тўрабоев, Давлат Бобонов ва бошқалар + ФОТО 0 16:52Инсайдер Конор Макгрегор қачон ва кимга қарши жанг қилиши мумкинлигини айтди 0 16:26Элдор Шомуродов Туркия Суперлигаси тур рамзий жамоасига киритилди 0 16:01Иржи Прохазка Анкалаев билан жанг қилишни истаяпти 0 15:39Чемпион Фомин Shymkent Challenger 2 турниридаги юришини бошлади 0 15:16Муҳиддин Мамажоновнинг кейинги жанги "кулачка"да бўлади (ПОСТЕР) 0 14:51Компани ПСЖ билан учрашувни УEФА вакили назорати остида томоша қилади ва жамоа билан умуман гаплашмайди 0 14:25"Блахович жароҳат олганига ишонмайман. Шунчаки рекордини сақлаб қолишга қарор қилди" - мураббий 0 14:01Ёш хоккейчиларимиз U-18 Осиё Кубогини ғалаба билан бошлади 0 13:39Фьюри ва Жошуа 2026 йилда жанг қилиш учун шартнома имзолади — инсайдер 0

24 авг 10:35
Янгиликлар

Токио-2020

Озодбек Назарбеков: “Олимпиячиларимиз билан фахрланамиз”

Хабар берганимиздек, Рио-2016 Олимпиадасида муносиб тарзда иштирок этиб, янги тарих яратган Ўзбекистон спорт делегацияси кеча тунда юртимизга қайтиб келди.

Тошкент халқаро аэропортида кун қаҳрамонлари тантанали равишда кутиб олинди. Кутиб олувчилар орасида элимизнинг таниқли кино ва театр актерлари, хонандалар ҳам бор эди. Улардан бири Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековдир.


“Ҳеч бир соҳа мамлакатни спортчалик дунёга тез танита олмаслигига яна бир бор гувоҳ бўлдик. Ўзбек спортчилари Бразилия мезбонлик қилган Олимпиадада мисли кўрилмаган натижаларни қайд этишди. Айниқса, боксчиларимизнинг иштироки барча қатори менда ҳам катта таассурот қолдирди. Ярим тун бўлишига қарамай, имкон қадар ҳар бир жангларини кўриб боришга ҳаракат қилдим. Бу тарихий ғалабалар Мустақиллигимизнинг 25 йиллик шодиёнларига ажойиб совға бўлди. Биз олимпиячиларимиз билан фахрланамиз. Мана бугун жуда чиройли тарзда уларни кутиб олдик. Тинч ва озод Ватангагина мана шундай байрамлар ярашади. Ўйлайманки, спортчиларимизнинг катта ютуқлари ҳали олдинда”, - деди Озодбек Назарбеков.

ИА «Жахон»,

Фото А.Омонкулова


Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
24 авг 12:32:47
Adilbek
RASIMLAR qani boya bor ediku nima qildinglar ...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг