UZ

Сўнгги янгиликлар

21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0 18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 18:28Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди 0 18:07Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди 0 17:46Усик ва Фьюри жанг натижаси эълон қилиниши олдидан нима ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди 0 17:25Ига Свёнтек бир мавсумда Рим ва Мадридда чемпион бўлган учинчи теннисчи 0 17:04Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионати финалида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:22Макгрегор: "Усик Фьюрига яна имкон бериши ёки Жошуа билан жанг қилиши керак" 0 16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0

18 апр 13:03
Янгиликлар

Болалар спорти

“Паҳлавон”да тобланаётган истеъдодлар

Спорт билан ошно бўлиш, спорт орқали муваффақиятларга эришиш инсонда сабр-тоқат, метин иродани талаб этади.

Агар танланган спорт тури гимнастикага ихтисослашган бўлса янаям мураккаб.  Лекин машаққатлардан чўчимай, мураббий кўрсатмасига сўзсиз амал қилиб, мақсад-марра сари дадил қадам ташлаган ўғил-қизларга рости тасанно айтиб, ҳавас қилсанг арзийди.    

Наманган вилоят Жимоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги Гимнастикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида тарбияланаётган спортчи-ўқувчиларнинг иродасига қойил, дейиш мумкин. 

Мазкур гимнастикага ихтисослаштирилган спорт мактабида айни пайтда 548 нафар ўғил-қизлар спортнинг бадиий гимнастика, трамполин, акробатика ҳамда спорт гимнастика турлари билан мунтазам машғулотларга киришган. 

Қувонарлиси, 27 нафар малакали мураббийлар қўл остида спорт сирларини ўрганаётган болалар ўтказилаётган мамлакат ва халқаро миқёсидаги чемпионатларда, турнирларда иштирок этиб, совриндорлар қаторидан жой олишга муваффақ бўлишмоқда. 

Мисол учун, трамполин спорт тури билан шуғулланаётган Моҳирбек Олимжонов, Самирбек Усмоновлар республика терма жамоаси сафида Индонезияда бўлиб ўтган Осиё ўйинларида иштирок этишган бўлса, 2020 йили Японияда ўтадиган навбатдаги Ёзги олимпия ўйинларига номзод сифатида кўрсатилган ва ҳозирда рейтинг очколарини тўплаб боришмоқда.  

Шунингдек, трамполин бўйича 2018 йил март ойида спорт мактабида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида ўқувчилар учта олтин, тўртта кумуш, олтита бронза медалларини қўл киритишган. Май ойида Тошкентда ўтган трамполин бўйича Ўзбекистон чемпионатида (ёшлар) иккита олтин, учта бронза, июнь ойида Тошкент шаҳрида 15 ёш ва ундан кичик бўлган ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида (трамполин) учта олтин, иккита кумуш, битта бронза медалларига эришилган. 

Шу йилнинг март ойида (Тошкент) катталар ўртасида бўлиб ўтган (трамполин) мамлакат чемпионатида битта олтин, тўртта кумуш ва учта бронза медалига эга чиқишган. Спортнинг нафис тури саналаган бадиий гимнастика тури билан шуғулланувчи қизалоқларнинг   натижаларини ҳам эътирофга сазовор, дейиш мумкин. 

2018 йилнинг апрель ойида пойтахтимизда ташкил этилган “Кубок россотрудничества” номли очиқ турнирда иштирок этган йигирма нафар бадиий гимнастикачи қизлар совринли ўринларни эгаллаб, медаллар билан қайтишган. 2018 йил октябрь ойида Тошкентда ўтган клублар ўртасидаги халқаро турнирда учта олтин, битта кумуш, тўртта бронза, 2018 йил ноябрь ойида ёшлар ўртасида республика очиқ турнирида (Тошкент) битта олтин, иккита кумуш, битта бронза, 2018 йил декабрь ойида Урганчда “Гимнастика ҳамма учун” номдаги Ўзбекистон чемпионатининг жамоавий беллашувларида ўн нафар спортчи-қизлар иккинчи ўринни банд этиб, кумуш медаллар билан тақдирланишган. 

Акробатика, спорт гимнастикасида ҳам шундай совринли натижаларни кўриш мумкин. Асила Жўраева, Эльнара Абдухаева, Муштарий Нуриддинова (бадиий гимнастика), Руслан Қаюмов. Наталья Перелыгина, Георгий Ким (трамполин), Бобур Фозилжонов, Фаррух Раҳматуллаев (акробатика) сингари жонкуяр мураббийлар шогирдларининг бу каби натижаларга эришаётганидан мамнун бўлиб, янада машғулотларга зўр беришган. 

Яна бир гап. Спорт мактабида ўқувчиларга нафақат спорт бўйича, балки уларнинг маънавияти юксалиши, фикрлаш қобилияти кенгайиши учун муъжаз кутубхона ҳам ташкил этилган. Кутубхонада  ўзбек ва жаҳон адабиётининг нодир асарлари, машҳур спортчилар ва спорт турлари тарихидан сўзловчи китобларни мутоола қилиш имконияти мавжуд.

Акмал РАҲМОНОВ, гимнастикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори: 

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июндаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ 3031-сонли Қарори ҳамда 2018 йил 20 сенятбрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш бўйича истиқболдаги муҳим вазифалар тўғрисида ўтказилган йиғилишда белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида олиб борилаётган ишлар боис, жисмоний тарбия ва спортга бўлган эътибор аҳоли орасида, айниқса, ёшлар ўртасида янаям оммалашмоқда. Спорт мактабимизда ҳам ҳар тонг ишлар эрталабки бадантарбиядан бошланади. Бунда барча мураббийлар, техник ходимлар, ён атрофимизда жойлашган маҳалларларда истиқомат қилаётган ёшлар, катталар биргаликда гимнастика машғулотларида иштирок этишади.  Эрталабки соат олтидан саккизгача эса, ёши улуғ онахонлар гимнастика залида соғломлаштириш машқларини бажаришади. Мураббийларимиз шунингдек, белгиланган режага мувофиқ, таълим муассасаларида, ташкилот ва корхоналарда бўлиб, мастер класс услубида эрталабки бадантарбия-гимнастика машғулотларини ўтишади ва шу орқали кенг жамоатчиликни спортга жалб этиш, спортда иқтидорли ёшларни саралаш ишларини олиб боришади. 

Мақсадимиз - яратилган шарт-шароитлардан оқилоно фойдаланиб, ўғил-қизларимизни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, оммавийликкга эътибор қаратиб, истеъдодли ёшларни катта спорт сари етаклаш ва мамлакат терма жамоалари сафида ЮРТ шаънини улуғлашдан иборат бўлади.

Дарҳақиқат, барча спорт мактабларида бўлгани каби Наманган шаҳрига ўзгача кўрк бериб турган “Паҳловон” номли спорт мажмуасида жойлашган ушбу спорт мактабида ҳам иш қизғин, машғулотлар айни авж палласида. Чунки, 24-28 апрель кунлари трамполин бўйича ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати худди шу мажмуада ўтади. Мақсад-марра сари интилган шогирдлар  устозлар кўмагида машғулотларда тобланишмоқда. Демак, чемпионлар сони яна кўпаяди, истеъдодлар бўй кўрсатаверади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг