UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

06 ноя 12:15
Янгиликлар

Бокс/ММА

Пакьяо бугунги ғалабаси учун қанча гонорар олади?

Бугун АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида узоқ кутилган профессионал бокс кечаси ўтказилиб, унда Мэнни Пакьяо ғалаба қозонган эди.

Филиппинлик 37 ёшли афсона ўзидан роппа-роса 10 ёшга кичик бўлган рақиби, ярим ўрта вазн тоифасида WBO йўналиши чемпиони америкалик Жесси Варгасни 118-109, 118-109, 114-113 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Жангдан олинадиган умумий даромад тахминан 19,5 миллион доллар бўлади. Бугунги мағлубияти учун Варгас 2,8 миллион доллар гонорар олади. Бу сумма қўшимча тўловлар эвазига бироз кўпроқ ҳам бўлиши мумкин.


Мэнни Пакьяонинг улуши эса тахминан 6,5 миллион доллар бўлиши айтилмоқда. Бу эса филиппинлик боксчининг аввалги жангларига нисбатан анча кам гонорар сифатида қайд этилади.  

Пакьяо сўнгги 14та жанги учун 15 миллион доллардан кам ҳақ олмаган. “Аср жанги” номини олган Флойд Мейвезерга қарши кечган жангдан у 150 миллион доллар гонорар ишлаб олган эди.

Ҳозирча унинг энг кам олган гонорари 2008 йилнинг июнь ойига тўғри келади. Ўшанда Пакьяо Дэвид Диасни нокаутга учратган бўлиб, якунда 3 миллион доллар гонорарга эга бўлганди. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг