UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0

11 фев 11:03
Янгиликлар

Бошқалар

Пара-атлетларимиз Гран-прини жаҳон рекорди билан бошлашди

Теглар :  Паралимпия
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида пара-енгил атлетика бўйича “Fazza” халқаро гран-при турнири бўлиб ўтмоқда.

Мусобақанинг биринчи кун доирасида бир қатор йўналишларда ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди.

Аҳамиятлиси, ушбу кун беллашувларини ҳамюртларимиз муваффақиятли ўтказиб олишди. Айниқса, ўз тоифаларида баҳс олиб борган ядро улоқтирувчиларимиз юқори натижалар қайд этишди. Бу борада F40/41 тоифаларида кечган курашни алоҳида таъкидлаб ўтиш мумкин. 2019 йил жаҳон чемпионати орқали Токио-2020 Паралимпиадасига йўлланма олган вакилимиз Бобур Омонов мусобақага юқори спорт формасида ташриф буюрганини амалда исботлаб, олтин медаль қатори жаҳон рекордини янгилашга муваффақ бўлди. Ушбу йўналишда иштирок этган бошқа бир вакилимиз Мансур Ғоибназаров эса кумуш медаль билан тақдирланди.

Шунингдек, яна бир Олимпиада лицензиатимиз Элбек Султонов ядро улоқтиришнинг (F12 тоифасида) олтин, узунликка сакрашда Сабина Суханова (Т37/38 тоифаларида) бронза медалига сазовор бўлишди. Бу билан барча совриндор ҳамюртларимиз жаҳон ва Олимпиада рейтинги учун қимматли очколарини ўз ҳисобига ёзиб қўйишди.

 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг