UZ

Сўнгги янгиликлар

16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0 14:48Рим "Мастерс". Хуберт Гуркач ярим финал остонасида тўхтатилди 0 14:27Том Аспиналл чемпионлик камаридан айрилиши мумкин 0 14:06"Манчестер Юнайтед" собиқ академия мураббийи билан музокараларни бошлади 0 13:45ВАУУУ! IBAнинг янги қимматбаҳо самолётини кўрдингизми? + ФОТО 0 13:24UFC чемпиони Жон Жонс навбатдаги жанги санасини эълон қилди 0 13:03Соболенко қаторисига иккинчи йил ҳам Рим турнири финалида ўйнайди 0 12:42"Ал Насср"нинг ёзги трансфер бозоридаги асосий мақсади маълум. У Салаҳ ёки Де Брюйне эмас! 0 12:21Нурсултон Рўзибоев яна мухлисларга юзланди + ФОТО 0 12:00Конор Макгрегор Усик-Фьюри жангига муносабат билдирди 0 11:39Расман! Муҳаммад Мокаев ҳам Манчестерда жанг ўтказади + ПОСТЕР 0

27 май 11:35
Янгиликлар

Дзюдо

Пара дзюдочиларимиз 38 давлат қатнашган Гран-Прида умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллашди + ЖАДВАЛ

25-26 май кунлари Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида пара дзюдо бўйича Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколарини берувчи халқаро Гран-При мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақанинг дастлабки кунида 5 та медалга сазовор бўлган пара дзюдочиларимиз иккинчи кунги беллашувларда 4 та медаль қўлга киритишди. Жумладан, эркаклар ўртасида -81 кг вазн тоифасида Давурхон Кароматов ва +100 кг вазнда Ширин Шарипов олтин, -100 кг вазнда Сулаймон Алаев ҳамда Шариф Халилов бронза медалига эга чиқди.

Гран-При якунларига кўра, Ўзбекистон пара дзюдо терма жамоаси 2 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза медали билан 38 мамлакат орасида умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади.

Маълумот учун, илк кунги баҳсларда аёллар ўртасида Лобар Хуррамова (-48 кг), Севинч Салаева (-52 кг), Парвина Самандарова (-57 кг), эркаклар ўртасида Шерзод Намозов (-60 кг), Ўткир Ниғматов (-66 кг) кумуш, Учқун Қуранбаев (-66 кг) бронза медалини қўлга киритган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг