UZ

Сўнгги янгиликлар

14:48Шон Портер Кроуфорд - Мадримов жанги учун тахминини айтди 0 14:25Мадрид. Арина Соболенко Коллинзнинг 15 та ўйинлик ғалабали серияcини тўхтатди 0 14:01Илия Топурия UFC 305 турнирида Алекс Волкановски билан жанг қилишдан бош тортди 0 13:40Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади 0 13:19Фрэнсис Нганну ўғли вафотидан кейин илк бор пост қолдирди 0 12:58Медведев Мадрид "Мастерс"да иродали ғалабага эришди 0 12:37Ислам Махачев BMF камари учун жанг қилмаслигининг сабабини айтди 0 12:16Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 11:55Самарқандда шинкиокушинкай каратэ бўйича Амир Темур Кубоги халқаро турнири бўлиб ўтди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:34Дастин Порьега Ислам Махачев билан жанг учун спаррингларда ким ёрдам бераётгани маълум бўлди + ФОТО 0 11:13Елена Рибакина Мадрид турнири 1/8 финалига чиқди 0 11:11Расман. Тарихда илк бор ўзбекистонлик жангчи UFC рейтингига киритилди! 0 10:52Муҳаммад Салоҳ келажаги борасида бир қарорга келди 0 10:31Велоспорт федерацияси Париж-2024 Олимпиадасида иштирок этиши мумкин бўлган номзодлар юзасидан расмий баёнот берди 0 10:10Богдан Гусков UFC чемпионлик камари учун жанг қилиш ниятида 0

14 фев 12:27
Янгиликлар

Енгил атлетика

Пара-енгил атлетикачиларимиз Дубай Гран-Присини 24 та медаль билан якунлашди

БААнинг Дубай шаҳрида пара-енгил атлетика бўйича Гран-при мусобақаси ўз якунига етди.

Бутун мусобақа давомида муваффақиятли қатнашган вакилларимиз сўнгги кун беллашувларини ҳам сермаҳсул ўтказишди.

Ушбу кун дастурида стартга чиққан атлетларимиз 4та олтин, 2та кумуш ва 2та бронза медалларига сазовор бўлдилар. Ҳамюртларимиздан Сабина Суханова (югуриш), Асила Мирзаёрова (узунликка сакраш), Нурхон Қурбонова (найза улоқтириш) ва Маъруфжон Муродуллаев (югуриш) делегациямиз ҳисобига олтин медалларни қўшиб қўйишди. Мусобақанинг сўнгги кун ғолиб ва совриндорлари:

Сабина Суханова (югуриш T37) – Олтин

Асила Мирзаёрова (узунликка сакраш T11) – олтин

Нурхон Қурбонова (найза улоқтириш F54) – олтин

Маъруфжон Муродуллаев (югуриш T46) – олтин

Дилафруз Аҳмадхонова (ядро улоқтириш F35)  – кумуш

Моҳигул Ҳамдамова (ядро улоқтириш F57)  – кумуш

Кубаро Ҳакимова (найза улоқтириш F41) – бронза

Омад Ҳасанов (баландликка сакраш T46) – бронза

Шу тариқа, пара-енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Дубай Гран-присида 13 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза, жами 24 та медаль қўлга киритди. Бу билан вакилларимиз Токио-2020 Паралимпия ўйинлари учун ўта муҳим рейтинг очколарини ҳам жамғариб олишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг