UZ

Сўнгги янгиликлар

18:02Порье чемпионлик жангига ким билан тайёрланаётганини кўрсатди (ФОТО) 0 17:40Энди Руис: "Жошуа кучли жангчилар билан уришмайди" 0 17:17Тайсон Пол билан жангга қандай тайёргарлик кўраётганини айтди 0 16:38Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар 0 16:16Промоутер Жошуанинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 15:54Футболчиларимизнинг муваффақиятидан сўнг Париж Олимпиадасидаги лицензияларимиз сони қанчага етди? 0 15:31"Нокаутларга рухсат" - Тайсон ва Пол ўртасидаги жанг қоидалари маълум қилинди 0 15:10Роналдо "Крузейро"ни сотади 0 14:48Шон Портер Кроуфорд - Мадримов жанги учун тахминини айтди 0 14:25Мадрид. Арина Соболенко Коллинзнинг 15 та ўйинлик ғалабали серияcини тўхтатди 0 14:01Илия Топурия UFC 305 турнирида Алекс Волкановски билан жанг қилишдан бош тортди 0 13:40Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади 0 13:19Фрэнсис Нганну ўғли вафотидан кейин илк бор пост қолдирди 0 12:58Медведев Мадрид "Мастерс"да иродали ғалабага эришди 0 12:37Ислам Махачев BMF камари учун жанг қилмаслигининг сабабини айтди 0

04 янв 10:25
Янгиликлар

Енгил атлетика

Пара енгил атлетикачиларимиз лицензион мусобақада иштирок этишади

10-14 февраль кунлари БААнинг Дубай шаҳрида пара енгил атлетика бўйича Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига лицензия берувчи халқаро Гран-при турнири бўлиб ўтади.

Ушбу йирик мусобақада терма жамоамиз аъзолари ҳам иштирок этади.

Миллий терма жамоа аъзолари маҳаллий об-ҳаво шароитига мослашган ҳолда мусобақага ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўриши учун 2021 йил 4 январдан 7 февралга қадар БААнинг Дубай шаҳрида халқаро ўқув-машғулот йиғини ўтказиши режалаштирилган. Бугун тунда пара енгил атлетика бўйича терма жамоамиз делегацияси Дубайга жўнаб кетади.

Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов ҳамда Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси раиси Мухторхон Ташходжаев нуфузли мусобақага катта мақсадлар билан йўл олаётган спортчиларимиз билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Учрашувда иштирок этган МОҚ раҳбари спортчиларимизни кириб келган Янги йил байрами билан қутлар экан, бўлажак мусобақаларда атлетларимизга омад ва зафарлар тилади. Ўз навбатида миллий терма жамоа спортчилари яратиб берилаётган барча шароит ҳамда юксак эътибор ва ғамхўрлик учун аввало юртбошимиз Шавкат Мирзиёевга, қолаверса Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоцияси раҳбариятига ўз миннатдорлигини билдиришган ҳолда ушбу юксак ишончни ажойиб ғалабалари билан оқлашга ваъда беришди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунгача 16 нафар паралимпиячимиз Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритишган.

Дубайга йўл олаётган делегация аъзолари:

Спортчилар:

1. Аҳмадхонова Дилафрўз

2. Солиев Дониёр

3. Норбеков Ҳусниддин

4. Рехсимов Муҳаммад

5. Омонов Бобур

6. Аҳмедов Мусулмонқул

7. Ҳакимова Кубаро

8. Саидходжаев Фаррух

9. Холбекова Ёқутхон

10. Чеваров Бекжон

11. Мирзаёрова Асила

12. Сахатов Миран

13. Турғунов Иззат

14. Гиязов Тимур

15. Ҳасанов Омад

16. Эргашева Розия

17. Султонов Элбек

18. Қурбонова Нурхон

19. Ҳамдамова Мохигул

20. Семёнова Наталя

21. Одилов Ёрқинбек

22. Абдуҳакимов Абдулазизхон

23. Аҳмедов Дониёр

24. Муродуллаев Маъруфжон

25. Суханова Сабина

26. Ходжаев Жасур

27. Хусанова Нигина

28. Ғоибназаров Мансур

29. Ражабов Насимжон

30. Адҳамова Шахноза

31. Норметов Санъат

32. Сотимова Муқаддас

33. Неъматова Мунира

34. Ражабов Рустам

Мураббийлар: Абдуҳолиқов Сардор, Казакова Галина, Ҳайдаров Мавлон, Якубов Яҳё, Норматов Азиз, Мақсудов Муҳаммад, Ретунский Андрей, Мирзаёров Абдувоҳид, Умматов Ҳусниддин

Массажчилар: Турабов Достон, Қуранбаева Дилафрўз

Шифокор: Азимов Санжар

 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг