UZ

Сўнгги янгиликлар

22:04Нодирбек Абдусаттторов - "TePe Sigeman 2024" турнири чемпионига айланди! 0 19:45Али Абдель-Азиз Ислам Махачев - Дастин Порье жанги учун ўз тахминини билдирди 0 19:20UFC 304 турнирининг асосий кардидан ўрин олган илк жанг маълум бўлди 0 18:52Расман. UFC Абусупьян Магомедовнинг навбатдаги жангини эълон қилди + ПОСТЕР 0 18:25"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти 0 18:00Таэквондо терма жамоамиз Осиё чемпионати олдидан сўнгги ўқув-машғулот йиғинини бошлади + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 17:39Арина Соболенко Мадриддаги турнир антирекордини ўрнатди 0 17:14Оливейра Макгрегор ва Чендлер тўқнашуви учун захира жангчиси бўлмоқчи 0 16:40"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади 0 16:16Эдди Хирн: "Агар Канело вазн ўлчаш маросимида Де Ла Хойяни бир нарса қилиб қўйса, ҳайрон қолмайман" 0 15:45Матеуш Гамрот Чарльз Оливейра билан жанг қилмоқчи 0 15:16Порье Махачев билан жангдан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин 0 14:44Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими? 0 14:16Петр Ян қачон Вера билан жангга тайёр бўлишини айтди 0 13:38Энди Маррей "Ролан Гаррос" учун рўйхатдан ўтди 0

23 авг 07:33
Янгиликлар

Оғир атлетика, Бошқалар

Пара пауэрлифтинг. Матонатли атлетларимиз жаҳон чемпионатида 7 та медаль қўлга киритишди, 4 таси ОЛТИН!

Дубай шаҳри мезбонлигида ўтаётган пара пауэрлифтинг бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қўлга киритилган олтин медалларимиз сони 4 тага етди.

Ўғил болалар ўртасида -88 кг вазн тоифасида кечган баҳсларда иштирок этган ҳамюртимиз Жасурбек Йўлдошев 135 кг натижа билан олтин медални қўлга киритди. 

-55 кг вазн тоифаси баҳсларида иштирок этган вакиламиз Руҳшона Ўктамова 95 кг натижа билан олтин медални қўлга киритди. Яна бир қувонарли жиҳати шундаки, спортчимиз ушбу натижа орқали Осиё рекордини ҳам янгилашга муваффақ бўлди.

 -59 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Фирдавс Ботиров 88 кг натижа билан кумуш медалга сазовор бўлди.

-72 кг вазн тоифасида беллашган ҳамюртимиз Умиджон Арзиматов 110 кг натижа қайд этган ҳолда ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.

Шу тариқа, Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 7 тага етди: 4 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза. Терма жамоамиз медаллар жамғариш бўйича Қозоғистон, Озарбайжон, Украина, Миср каби давлатларни ортда қолдириб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг