UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

06 дек 09:49
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Пара пауэрлифтинг ва пара енгил атлетикачиларимиз кунни юқори нотада якунлашди

Ёшлар ўртасидаги Пара Осиё ўйинларида иштирок этаётган пара пауэрлифтингчиларимиз баҳсларга киришди ва 3 та олтин медалга сазовор бўлишди.

Жумладан, эркаклар ўртасидаги -59 кг вазн тоифасида Одилжон Якубов 115 кг тошни бўйсундирган ҳолда биринчи ўринни эгаллади. Аёллар ўртасида ғолиблик шоҳсупасига кўтарилган -45 кг вазн тоифасидаги юртдошимиз Дилдора Нуриллоева 35 кг тошни кўтарган бўлса, яна бир чемпионимиз -55 кг вазн тоифасида мусобақада қатнашган Озода Олимова 55 кг натижа қайд этди.

Пара енгил атлетика баҳсларида ҳам медаллар қўлга киритилди. Эркаклар ўртасида F46 классида найза улоқтириш бўйича 42.45 метр натижа кўрсатган ҳамюртимиз Фурқат Неъматов бронза медалига сазовор бўлган бўлса, F34 классида аёллар ўртасида диск улоқтириш бўйича Диёра Анварова кумуш медални қўлга киритди.

Кечаги натижалардан сўнг делегациямиз ҳисобидаги медаллар сони 16 тага етди. Шулардан 9 таси олтин, 2 таси кумуш ва 5 таси бронза медалларидир.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг