UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15Хабаровскдаги халқаро турнир: Барча боксчиларимизда ғалаба! 2 19:42Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ 0 19:21Майк Тайсон: "Ҳеч қандай сценарий йўқ, шунчаки Жейк Полни нокаут қиламан" 0 19:00Том Аспиналл камарини ўз уйидаги турнирда ҳимоя қилади 0 18:39"Ян билан жангимиз ғолиби чемпионлик учун октагонга чиқиши керак" - Вера 0 18:18ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди 0 17:57"Мен у учун жуда йириклик қиламан" - Масвидаль Конор Макгрегор ҳақида 0 17:36Александр Усик 40 ёшгача жанг қилмоқчи 0 17:15Тарихда илк бор "Мастерс" 1/2 финалида икки чилилик ўйнайди 0 16:54Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери 0 16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0

13 янв 13:10
Янгиликлар

Дзюдо

Парадзюдо. Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ўқув-машғулот йиғинини бошлашди

Кириб келган янги 2020 йил Ўзбекистон Паралимпия ассоциацияси учун ўта масъулиятли йил ҳисобланади.

Буни ҳар томонлама яхши англаб турган Парадзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари бўлажак нуфузли мусобақалар учун пухта тайёргарлик кўришни бошлаб юборишди.

Терма жамоамиз аъзолари бугундан пойтахтимиздаги Дзюдо спорт мажмуасида ўқув-машғулот йиғинига киришди. Ушбу йиғинда бош мураббий Шамсиддин Саидов қўл остида жами 15 та спортчи иштирок этмоқда. Шулардан 9 нафари эркаклар, 6 нафари эса аёллардир.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси март ойида парадзюдочиларимиз учун Паралимпия ўйинларига мезбонлик қиладиган Токио шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ташкил этишни режалаштирган. Ушбу ўқув-машғулот йиғинлари спортчиларимизни Ноттингем (Англия) ва Бакуда (Озарбайжон) бўлиб ўтадиган Халқаро Гран-при турнирида муносиб иштирок этишларида муҳим тайёргарлик вазифасини ўтайди. Ушбу икки мусобақа ёзги Паралимпия ўйинлари йўлланмаси учун керакли рейтинг очколарини тақдим этиши билан ҳам аҳамиятлидир.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг