UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

20 фев 21:11
Янгиликлар

Дзюдо

Парадзюдочиларимиз Грузияга жўнаб кетишди

Парадзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси янги мавсумга тайёргарликни Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида давом эттиради.

Бугун Шамсиддин Саидов бошчилигидаги 12 нафар парадзюдочиларимиз Грузия пойтахтига йўл олишди. Спортчиларимиз у ерда 22-26 февраль кунлари Халқаро кўзи ожизлар спорт федерацияси (IBSA) байроғи остида ўтадиган Жаҳон кубоги ва халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этишади.

Ташкилотчиларнинг талабига кўра ушбу беллашувларга фақатгина эркаклар жамоаси таклиф этилган. 

Тбилисига йўл олган Ўзбекистон терма жамоаси таркиби:

-60 кг: Шерзод Намозов

-60 кг: Фазлиддин Одилов

-66 кг: Ўткир Ниғматов

-66 кг: Учқун Қуронбоев

-73 кг: Феруз Саидов

-73 кг: Асилбек Бекмуродов

-81 кг: Довурхон Караматов

-90 кг: Шуҳрат Бобоев

-90 кг: Жалолиддин Авазов

-100 кг: Шариф Ҳалилов

-100 кг: Сулаймон Аллаев

+100 кг: Ширин Шарипов

Маълумот учун, сўнгги жаҳон рейтингига кўра 8 нафар парадзюдочимиз 2020 йилги Паралимпия ўйинларига йўлланма олиш арафасида турибди. Ҳамюртларимиз апрель ва май ойларида бўладиган Ноттингем ва Боку Гран-приларида Токио-2020 йўлланмаси учун муҳим рейтинг очколарини жамғариш учун кураш олиб боришади.

Ўзбекистон паралимпия ассоциацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг