UZ

Сўнгги янгиликлар

21:31CAFA Nations Cup-2025: Терма жамоамиз Туркманистонни мағлуб этди 0 19:39Мэнни Пакьяонинг кейинги жанги ҳам камар учун бўлиши мумкин 0 19:17Ўзбекистон сафидаги франциялик триатлончи Куиндос Осиё чемпионатида совриндор бўлди 0 18:55"16 ноябрда дам оламан". Махачев асосий эътиборини Делла Маддаленага қарши жангга қаратганини айтди 0 18:34Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони! 0 18:11ФИДЕ рейтинги янгиланди: Нодирбек Абдусатторов энди кучли ўнликда эмас 0 17:50Гулистон мезбонлик қиладиган ATFC 23 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 17:29Боксчиларимизнинг Ливерпулдаги Жаҳон чемпионати учун таркиби расман эълон қилинди 0 17:17Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин 0 16:52Менеджер Арман Царукяннинг UFC’даги эҳтимолий рақибини айтди 0 16:28Ислам Махачев UFC`да суперюлдузлар йўқлигини изоҳлади 0 16:07Белбоғли кураш дунё бўйлаб қулоч ёзмоқда 0 15:46"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олди 0 15:25Рамазон Темировнинг вазнида муҳим рейтинг жанги эълон қилинди 0 15:04Пара велоспортчиларимиз Жаҳон чемпионатида Осиё жамоалари орасидаги энг яхши натижани қайд этди 0

21 сен 13:00
Янгиликлар

Ўқ отиш, Оғир атлетика, Бошқалар, Токио-2020

Паралимпия ўйинлари ғолибларини пул мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисида Ўзбекистон Президентининг фармойиши имзоланди

Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтган ХV ёзги Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларини пул мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши имзоланди.


Фармойиш 2016 йилнинг 19 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланди.

Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, ёшлар ўртасида Паралимпия ҳаракатини тарғиб этишдаги фаол иштироки, Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтган ХV ёзги Паралимпия ўйинларида муносиб иштироки, жасорат, матонат ва мардлик намунасини кўрсатиб, юртимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва нуфузини янада юксалтиришга салмоқли ҳисса қўшгани учун ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 12 июлдаги ПҚ-2558-сон қарорига мувофиқ:

1. Қуйидаги спортчилар бирйўла тўланадиган пул мукофоти билан тақдирлансинлар:

олтин медаль олгани учун ҳар бири 200 000 АҚШ доллари билан:

  Намозов Шерзод Насимович – дзюдо бўйича терма жамоа аъзоси;

  Нигматов Уткиржон Исматилло ўғли – дзюдо бўйича терма жамоа аъзоси;

  Тулендибаев Адилжон Ришатович – дзюдо бўйича терма жамоа аъзоси;

  Норбеков Хусниддин Киличбоевич – енгил атлетика бўйича терма жамоа аъзоси;

  Свечников Александр Владимирович – енгил атлетика бўйича терма жамоа аъзоси;

  Каюмова Нозимахон Номонжоновна – енгил атлетика бўйича терма жамоа аъзоси;

  Мусабеков Фирдавсбек Улуғбек ўғли – сузиш бўйича терма жамоа аъзоси;

  Амилова Фотимахон Равшанбек қизи сузиш бўйича терма жамоа аъзоси;


кумуш медаль олгани учун хар бири 100 000 АҚШ доллари  билан:

  Алимова Хайтжон Абдулла қизи – дзюдо бўйича терма жамоа аъзоси;

  Бурхонова Сафия Каимовна – енгил атлетика бўйича терма жамоа аъзоси;

  Одилова Муслима Улуғбек қизи – сузиш бўйича терма жамоа аъзоси;

  Панков Кирилл Дмитриевич – сузиш бўйича терма жамоа аъзоси;


бронза медали олгани учун ҳар бири 75 000 АҚШ доллари билан:

  Бобоев Шухрат Шоназарович – дзюдо бўйича терма жамоа аъзоси;

  Саидов Феруз Бешимович – дзюдо бўйича терма жамоа аъзоси;

  Шарипов Ширин Хомитович – дзюдо бўйича терма жамоа аъзоси;

  Салаева Севинч Одамбай қизи – дзюдо бўйича терма жамоа аъзоси;

  Рахимова Гулруҳ Илхамбековна – дзюдо бўйича терма жамоа аъзоси;

  Нурметова Турсунпашша Бахрамовна – дзюдо бўйича терма жамоа аъзоси;

  Салиев Дониёр Нурулла ўғли – енгил атлетика бўйича терма жамоа аъзоси;

  Бозоров Ахрор Ботирович – пауэрлифтинг бўйича терма жамоа аъзоси;


  Турсунхўжаев Музаффар Шухратилло ўғли – сузиш бўйича терма жамоа аъзоси;

  Хорлин Дмитрий Сергейевич – сузиш бўйича терма жамоа аъзоси;

  Тошпулатова Шохсанамхон  Дилшодбек қизи – сузиш бўйича терма жамоа аъзоси;

  Ибрагимов Сервер Юсуфович – ўқ отиш бўйича терма жамоа аъзоси;

  Сахатов Миран Мирюнусович – енгил атлетика бўйича терма жамоа аъзоси;

  Хамраев Фахриддин Фарходович – енгил атлетика бўйича терма жамоа аъзоси;

  Абдурашидов Мансур Самат ўғли – енгил атлетика бўйича терма жамоа аъзоси.

Фармойишга кўра, Пул мукофотларини тўлаш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан хорижий валютада – АҚШ долларида, банкда жисмоний шахслар учун белгиланган тартибда очиладиган депозит ҳисоб рақамларидан, солиқ ундирилмасдан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу мақсадлар учун зарур пул маблағлари ўз вақтида ажратилишини таъминлаб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки эса Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан биргалиқда ажратилган маблағларни Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг буюртманомалари бўйича белгиланган тартибда конвертация қилинади.

XV Паралимпия ўйинлари қатнашчилари Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Олимпиячиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан сотиб олинган “Малибу” маркали енгил автомобиллари билан мукофотланади.

Мазкур фармойиш асосида жисмоний шахсларга берилган енгил автомобиллар қийматига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди.


Рейтинг:    

Фикрлар

   
21 сен 22:00:28
kamolhon
Ферузага кумуш ва бронзага хам берилса янада аъло иш буларди. Аммо шунисига хам шукур. 32 спортчидан 31 медаль бу сенсация. 97 фоиз ютган бу хеч кайси давлатда йук. Олга Узбекистон!!!
   
21 сен 21:57:12
kamolhon
Давлатимизга рахмат спортчиларимиз хам.
   
21 сен 21:23:29
sinchiklab kuzatuvchi
Raxmat davlatimizga. Sportchilarimiz matonat körsataverishsin. Raxmat xammasi uchun.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг