UZ

Сўнгги янгиликлар

19:06"Реал" ёки "Барса"? Жавоҳир Синдаров қайси жамоага мухлислик қилишини айтди 0 18:45Байдарка ва каноэчиларимиз Осиё чемпионатини юқори нотада якунлашди 0 18:24Mangu 3 турнири Тошкентда ўтказилмайди. Мезбон шаҳар номи маълум 0 18:01"Ювентус" Германия терма жамоаси хавбекига даъвогарлик қилмоқда 0 17:39Энтони Жошуа Пренгга қарши жанг анонсига муносабат билдирди 0 17:17ХХХV Спартакиада шоҳсупасида Музаффарбек Тўрабоев, Давлат Бобонов ва бошқалар + ФОТО 0 16:52Инсайдер Конор Макгрегор қачон ва кимга қарши жанг қилиши мумкинлигини айтди 0 16:26Элдор Шомуродов Туркия Суперлигаси тур рамзий жамоасига киритилди 0 16:01Иржи Прохазка Анкалаев билан жанг қилишни истаяпти 0 15:39Чемпион Фомин Shymkent Challenger 2 турниридаги юришини бошлади 0 15:16Муҳиддин Мамажоновнинг кейинги жанги "кулачка"да бўлади (ПОСТЕР) 0 14:51Компани ПСЖ билан учрашувни УEФА вакили назорати остида томоша қилади ва жамоа билан умуман гаплашмайди 0 14:25"Блахович жароҳат олганига ишонмайман. Шунчаки рекордини сақлаб қолишга қарор қилди" - мураббий 0 14:01Ёш хоккейчиларимиз U-18 Осиё Кубогини ғалаба билан бошлади 0 13:39Фьюри ва Жошуа 2026 йилда жанг қилиш учун шартнома имзолади — инсайдер 0

20 сен 14:39
Янгиликлар

Токио-2020

Паралимпиячиларимиз эртага тонгда Тошкентга қайтишади

Эртага Ўзбекистон Паралимпия терма жамоаси Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳридан Тошкентга қайтиб келади.

Паралимпиячиларимиз жой олган самолёт эртага соат 06.15да Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнади. Паралимпия терма жамоамиз ҳам худди Олимпиадада иштирок этган спортчиларимиз сингари катта тантана билан кутиб олинади.

Эслатиб ўтамиз, тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасида 5та спорт турида 32 нафар спортчи билан иштирок этган паралимпиячиларимиз якунда тарихий натижани қайд этишганди. Ана шу 32 нафар спортчимиз мусобақада жами 31та медални қўлга киритган эди.

Медаллардан 8тасининг олтин эканлиги ҳар биримизга фахру ифтихор бахш этади. Шунингдек, терма жамоамиз ҳисобида яна 6та кумуш ҳамда 17та бронза медали ҳам бор. Якунда паралимпиячиларимиз 16-ўринни эгаллашганди.

Ушбу натижаси эвазига Ўзбекистон терма жамоаси Осиё қитъасида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган Хитойдан сўнг иккинчи поғонани банд этди. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари орасида эса Украинадан сўнг иккинчи ўринни эгалладик. Украина умумжамоа ҳисобида кучли учликдан жой олди.

Терма жамоамизга энг кўп олтин медалларни дзюдочиларимиз тақдим этишди. Ўз вазн тоифаларида Шерзод Намозов, Ўткиржон Ниғматов, Одил Тулендибоев барча рақибларини мағлубиятга учратиб, шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишди.

Бундан ташқари, диск улоқтириш баҳсларида Ҳусниддин Норбеков, найза улоқтиришда Александр Свечников ҳамда Нозимахон Қаюмова, сузиш мусобақасида Фотимахон Амилова ва Фирдавсбек Мусабековлар ҳам олтин медал билан тақдирланишди.

Биздан аввалги ўринни эгаллаган Эрон ва Канада терма жамоалари ҳисобида ҳам 8тадан олтин медал бор. Бир юз еттита олтин, 81та кумуш, 51та бронза, жами 239та медал жамғарган Хитой терма жамоаси катта фарқ билан биринчи ўринни эгаллади.

Иккинчи поғонани банд этган Буюк Британия Паралимпия терма жамоаси ҳисобида жами 147та медал бор. Шулардан 64таси олтин, 39таси кумуш, 44таси бронза медалидир. Кучли учликка Украина терма жамоаси 41та олтин, 37та кумуш, 39та бронза медали билан якун ясаган.

Жами 63та давлат терма жамоалари камида битта олтин медални қўлга киритишди. Етмиш иккита терма жамоа камида биттадан кумуш медалга эга бўлди. Саксон учта терма жамоа эса камида биттадан бронза медалига эга чиқди.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг