UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Бу қизиқ. "Сити" дарвозабони беш йилда иккита ўйинда майдонга тушди, лекин клуб уни қўйиб юбормайди 0 19:45Шарофиддин Болтабоев жаҳон чемпионатини кучли бешликда якунлади 0 19:37Теофимо Лопес июнь ойида камарини ҳимоя қилади + ПОСТЕР 0 19:16Хейни Гарсия билан жанг натижасини бекор қилдирмоқчи 0 18:55Ислам Махачевни жангга Хабиб Нурмагомедов тайёрлаяпти 0 18:34"Марсель" жамоасининг уч футболчиси ўққа тутилди 0 18:13Собиқ UFC жангчиси автоҳалокат оқибатида вафот этди 0 17:57Нигина Абдураимованинг "Ролан Гаррос" саралашидаги учрашувида мўъжиза рўй бермади 0 17:52"Ҳумо" "Арлан" жамоасини Қозоғистон чемпионига айлантирган мутахассисни бош мураббий сифатида эълон қилди 0 17:31"Фьюри реваншда Усикни мағлуб этиши мумкин" - собиқ чемпион 0 17:10Тухель "Бавария"дан кетгани учун яхшигина товон пули олади 0 17:06Шарофиддин Болтабоев кечки дастурда жаҳон чемпионати медали учун татамига чиқади 0 16:49UFC Ар-Риёд. Турнирда Нурмагомедов ўрнига афғонистонлик жангчи октагонга чиқади 0 16:28Кикбоксчиларимиз Жаҳон кубогида 45 та медалга эга чиқишди 0 16:07Леннокс Льюис Фьюрининг жамоасини танқид қилди 0

08 окт 07:14
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

Паралимпиячиларимиз Токиода Рио-2016даги натижаларни яхшилаш ниятида

Бундан 3 йил муқаддам Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган Паралимпия ўйинлари Ўзбекистон терма жамоаси учун қанчалик улкан ғалабалар билан ўтгани барчангизга маълум.

Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси мутасаддилари Токиода ўтажак мусобақада Риодагидан ҳам юқори натижалар қайд этиш ниятида. Кеча Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида ҳисобот топширган Паралимпия ассоцияси раҳбарияти бу масалага алоҳида урғу бериб ўтишди.

Йиғилишда ҳисоботларни МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов ва вице-президент Азизжон Камилов тинглади. Шунингдек, унда Паралимпия ассоциацияси раҳбари Мухторхон Ташходжаев ва бошқа мутасаддилар ҳам қатнашди.

Учрашув давомида пара-атлетика, пара-сузиш, пара-каноэ, пара-таэквондо, пауэрлифтинг, пара-дзюдо каби спорт турлари бўйича терма жамоамиз вакилларининг Паралимпия ўйинларига лицензия олиш режаси, халқаро ва маҳаллий ўқув-машғулот йиғинлари учун ишлаб чиқилган режалар, спорт турлари бўйича лицензия қўлга киритиш тизими атрофлича муҳокама қилиб чиқилди ва бу борада тегишли кўрсатмалар берилди. 

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Токио Паралимпиадасига 7 нафар ҳамюртимиз йўлланма қўлга киритиб улгурган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг