UZ

Сўнгги янгиликлар

21:31CAFA Nations Cup-2025: Терма жамоамиз Туркманистонни мағлуб этди 0 19:39Мэнни Пакьяонинг кейинги жанги ҳам камар учун бўлиши мумкин 0 19:17Ўзбекистон сафидаги франциялик триатлончи Куиндос Осиё чемпионатида совриндор бўлди 0 18:55"16 ноябрда дам оламан". Махачев асосий эътиборини Делла Маддаленага қарши жангга қаратганини айтди 0 18:34Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони! 0 18:11ФИДЕ рейтинги янгиланди: Нодирбек Абдусатторов энди кучли ўнликда эмас 0 17:50Гулистон мезбонлик қиладиган ATFC 23 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 17:29Боксчиларимизнинг Ливерпулдаги Жаҳон чемпионати учун таркиби расман эълон қилинди 0 17:17Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин 0 16:52Менеджер Арман Царукяннинг UFC’даги эҳтимолий рақибини айтди 0 16:28Ислам Махачев UFC`да суперюлдузлар йўқлигини изоҳлади 0 16:07Белбоғли кураш дунё бўйлаб қулоч ёзмоқда 0 15:46"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олди 0 15:25Рамазон Темировнинг вазнида муҳим рейтинг жанги эълон қилинди 0 15:04Пара велоспортчиларимиз Жаҳон чемпионатида Осиё жамоалари орасидаги энг яхши натижани қайд этди 0

21 сен 07:50
Янгиликлар

Токио-2020

Паралимпиячиларимизни Олимпиячиларимиз ҳам кутиб олишди

Бундан бир неча дақиқа аввал Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Паралимпия терма жамоасини тантанали кутиб олиш маросими ташкил этилди.

Паралимпиячиларимиз жой олган самолёт тонгги соат 06.15да Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди. Паралимпия терма жамоамиз ҳам худди Олимпиадада иштирок этган спортчиларимиз сингари катта тантана билан кутиб олинди.

Эътиборлиси, тантанали маросимда айнан Риода ўтган Олимпия ўйинларида совриндор бўлган спортчиларимиз ҳам ҳозир бўлишди. Улар орасида Руслан Нуриддинов, боксчиларимиз Ҳасанбой Дўсматов, Муроджон Аҳмадалиев, Шаҳрам Ғиёсов, Рустам Тўлаганов, курашчимиз Ихтиёр Наврўзов ва бошқа чемпион ва совриндорларни кўришимиз мумкин эди.  


Шунингдек, кутиб олиш маросимига санъат олами вакиллари ҳам ташриф буюришди. Спорт ва санъат уйғунлигини шундан ҳам кўриш мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасида 5та спорт турида 32 нафар спортчи билан иштирок этган паралимпиячиларимиз якунда тарихий натижани қайд этишганди. Ана шу 32 нафар спортчимиз мусобақада жами 31та медални қўлга киритган эди.

Медаллардан 8тасининг олтин эканлиги ҳар биримизга фахру ифтихор бахш этади. Шунингдек, терма жамоамиз ҳисобида яна 6та кумуш ҳамда 17та бронза медали ҳам бор. Якунда паралимпиячиларимиз 16-ўринни эгаллашганди.

Ушбу натижаси эвазига Ўзбекистон терма жамоаси Осиё қитъасида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган Хитойдан сўнг иккинчи поғонани банд этди. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари орасида эса Украинадан сўнг иккинчи ўринни эгалладик. Украина умумжамоа ҳисобида кучли учликдан жой олди.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг