UZ

Сўнгги янгиликлар

20:46"Байер" юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум 0 20:25АҚШда UFC 300 турнирининг яна бир жангчиси гонорари музлатиб қўйилди 0 20:04Mutua Madrid Open. Дунёнинг 8-ракеткаси баҳсни якунига етказа олмади 0 19:43Исраэль Адесанья Перейрага қарши тўртинчи жангини эслади 0 19:22Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда 0 19:01Ислам Махачевнинг Дастин Порьедан кейин ким билан жанг қилиши айтилди 0 18:40Mutua Madrid Open. 16 ёшли Андрееванинг юриши давом этади 0 18:19Илия Топурия: "Бизнинг жангимиз UFC тарихидаги энг каттаси бўлади" 0 17:58Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади 0 17:37Madrid Open. Хуберт Гуркач "Мастерс"нинг учинчи давра иштирокчиси 0 17:16Шон О'Мэлли Мерабни мағлуб этгандан кейин кимга қарши жанг қилишини айтди 0 16:55Қозоғистонлик ММА жангчиси яна UFC'га қайтиш ниятида 0 16:34Тен Хаг ёздаёқ "Манчестер Юнайтед"ни тарк этади 0 16:13Мадрид "Мастерс". Зверев Чорични таслим этди 0 15:52Яхши янгилик. "Tashkent City Women’s Professional Cycling Team" жамоаси Тур де Франсда иштирок этади! 0

20 дек 18:25
Янгиликлар

Тадбирлар

Параосиё ўйинлари совриндорларига пул мукофотлари топширилди

Хабарингиз бор, шу йилнинг 6-13 октябрь кунлари Индонезиянинг Жакарта шаҳрида III Параосиё ўйинлари бўлиб ўтганди.

Ушбу мусобақада ўзбекистонлик паралимпиячилар ҳар қачонгиданда муваффақиятли иштирок этиб, умумий ҳисобда 77 та медаль – 35 та олтин, 24 та кумуш ва 18 та бронза медалларини қўлга киритгандилар. Бу орқали Ўзбекистон Параосиё ўйинларида медаллар сифати бўйича ҳам, сони бўйича ҳам ўз рекордини янгилади.

Бугун «Олимпия шон-шуҳрати музейи»да ана шу ўйинларда муваффақиятли иштирок этган паралимпиячиларимизни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, Паралимпия Миллий ассоциацияси раиси Улуғбек Мирҳайдаров, III Параосиё ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қилган спортчилар, уларнинг мураббийлари ва бошқалар иштирок этишди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган «III Параосиё ўйинларининг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш тўғрисида»ги фармойишига биноан олтин медаль соҳиблари 5 000, кумуш медални қўлга киритган спортчилар 3 000, бронза медалига эга чиққан параатлетлар эса 2 000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланишди. Совриндор спортчиларнинг мураббийлари ҳам фармойишга асосан (олтин – 2 500, кумуш – 1 500, бронза 1000 АҚШ доллари) мукофотга сазовор бўлишди.

Тадбир давомида шунингдек, енгил атлетикачи Ҳусниддин Норбеков, сузиш бўйича терма жамоамиз аъзоси Фотимахон Амилова ҳамда дзюдо бўйича мураббий Ҳасан Қосимов сўзга чиқиб, кўрсатилган эътибор ва ғамхўрликдан хурсанд эканликларини, 2020 йилда Токиода ўтказиладиган Паралимпия ўйинларида Президентимиз ва халқимиз ишончини оқлаб, юртимиз байроғини янада юксакларга кўтаришга ҳаракат қилиш ниятида эканликларини изҳор қилишди.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг