UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0

09 окт 08:19
Янгиликлар

Сув спорти турлари, Осиё ўйинлари

Параосиё ўйинлари. Сузувчиларимиздан кетма-кет бешта медаль!

Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида III Параосиё ўйинлари давом этмоқда.

Бунгача дзюдо, енгил атлетика, пауэрлифтингчиларимизнинг муваффақиятлари ҳақида хабар қилгандик. Энди эса сузувчиларимиз терма жамоамизга кетма-кет медаллар шодасини тақдим этишди. 100 метрга эркин усулда сузиш баҳсларида эркаклар ўртасида шоҳсупадан бизнинг спортчилар ўрин олишди. 

Ислам Асланов маррага биринчи бўлиб етиб келди ва олтин медаль қўлга киритиши баробарида Параосиё ўйинлари рекордини ҳам ўрнатди. Ундан кейинги ўринларни мос равишда Музаффар Турсунхўжаев ва Дмитрий Хорлинлар эгаллашди. Ҳудди шу йўналишнинг аёллар ўртасидаги баҳсларида Фотимахон Омиловага тенг келадиган рақиб топилмади. Кумуш медалга эса Шоҳсанамхон Тошпўлатова эга чиқди.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоасининг Параосиё ўйинларидаги медаллари сони 20тага етди. Уларнинг 12таси олтин медаль эканлигини алоҳида қайд этиш лозим. Кумуш медаллар сони 5та бўлса, ҳамюртларимиз яна 3та бронза медалларига сазовор бўлганлар.

Медаллар жамғариш рейтингида Ўзбекистон терма жамоаси Хитой ва Жанубий Кореядан сўнг учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг