UZ

Сўнгги янгиликлар

14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0

15 сен 18:44
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Парасузиш. Шохсанам Тошпўлатова жаҳон чемпиони бўлди

Теглар :  Тошпўлатова
Аввал хабар берганимиздек шу кунларда Лондонда пара сузиш бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Кеча аёллар ўртасида 100 метрга баттерфляй усулида сузиш баҳслари бўлиб ўтди. Эътиборлиси, ҳамюртимиз Шохсанам Тошпўлатова финишга ҳамма рақибларини ортда қолдирган ҳолда етиб келди ва терма жамоамиз ҳисобига ушбу жаҳон чемпионатидаги илк олтин медални ёздириб қўйишга эришди. Алоҳида қайд этиш лозимки, Шохсанам финишга келиш учун бор йўғи 1 дақиқаю 3,89 сония сарфлади. Бу эса янги Осиё рекорди ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Шохсанам Тошпўлатова бундан 100 метрга эркин усулда сузиш бўйича бронза медалига сазовор бўлган эди.

Аёллар. 100 метрга баттерфляй усулида сузиш:

1. Шохсанам Тошпўлатова (Ўзбекистон) – 1:03.89;

2. Карлотта Гилли (Италия) – 1:03,95;

3. Ребекка Мейерс (АҚШ) – 1:04,41;


Ислом Асанов ҳам терма жамоамиз ҳисобига навбатдаги медални қўшиб қўйди. 

Эркаклар. 100 метрга баттерфляй усулида сузиш:

1. Ихар Боки (Беларусь) – 53.95;

2. Ислом Асланов (Ўзбекистон) – 55.99;

3. Олексий Вирченко (Украина) – 57.38;


Эслатиб ўтамиз, ушбу жаҳон чемпионатида терма жамоамиз шарафини 7 нафар спортчи ҳимоя қилмоқда. Ҳозиргача ҳисобимизда 1та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза – жами 6 та медаль мавжуд:

Шохсанам Тошпўлатова – 1 та олтин, 1 та бронза;

Ислом Асланов – 2 та кумуш;

Фирдавс Мусабеков – 1 та кумуш

Нигора Мирзохидова – 1 та бронза

Маълумот учун, 60 дан ортиқ мамлакатдан 600 га яқин спортчи иштирок этаётган ушбу турнирда ҳозирча Ўзбекистон терма жамоаси 6 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 20-ўринни эгаллаб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг