UZ

Сўнгги янгиликлар

15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 0 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0 13:30Флойд Мэйвезер яна жанг қилади. Рақиб ва жанг санаси маълум 0 13:09Хабибнинг жамоадоши солиқ борасидаги қарздорлик ҳақидаги хабарга изоҳ берди 0 12:45Дана Уайт Жон Жонснинг рақиби ўзгармаслигини тасдиқлади 0 12:23Бугун Суперлига 7-туридан ўрин олган сўнгги учрашув бўлиб ўтади 0 12:02Мария Саккари учун Рим "таътиллари" якунланди 0 11:41Макгрегор - Чендлер жанги ўтказилмай туриб, даромад бўйича UFC рекордини янгилади 0 11:20Бироз аввал Хабаровскда бокс бўйича нуфузли халқаро турнир старт олди 0 10:59БАА Про лигаси. Эркинов пенальти ишлаган ўйинда "Ал Ваҳда" йирик ғалабани қўлга киритди 0 10:38Рим WTA 1000. Соболенко Свитолинани мағлуб этди 0 10:17Ислам Махачев Белал Муҳаммад билан бирга машғулот ўтказяпти + ФОТО 0 09:56Фьюри — Усик жанги рефериси маълум 0

27 окт 13:16
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

Париж-2024 Олимпиадасига тайёргарлик режалари муҳокама қилинмоқда

Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 13 август куни Олимпиячиларимизни қабул қилар экан, Париж-2024 Олимпиадасига тайёргарлик доирасида бир қатор масалалар юзасидан муҳим кўрсатмалар бериб ўтган эди.

МОҚ раҳбарияти бу борада тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда тайёргарлик ишларини бошлаб юборган.

Ана шундай тадбирлардан бири Қўмитанинг кичик мажлислар залида Вазирлар Маҳкамаси, Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда МОҚ мутасаддилари иштирокида ўтказилди.

Йиғилиш давомида бу борадаги асосий йўналишлар, хусусан, иқтидорли спортчиларни саралаш, спорт турлари бўйича халқаро мутахассисларни тайёрлаш, Олимпия ва Паралимпия захиралари коллежлари ва спорт академиялари фаолияти, мураббийлар малакасини ошириш, терма жамоаларимизга кучли хорижий мутахассисларни жалб қилиш каби масалалар кўрилди. 

Шунингдек, терма жамоаларимиз учун маҳаллий ва халқаро ўқув-машғулот йиғинларини кўриб чиқиш, фақатгина кучли жамоалар билан спарринг ва ўртоқлик беллашувлари ташкил этиш каби йўналишларга ҳам тўхталиб ўтилди.

Қайд этиш жоиз, суҳбат давомида жамоавий спорт турлари ҳақида ҳам муҳокама олиб борилди. Мутасаддилар бу йўналишдаги терма жамоаларимизнинг ҳозирги ҳолати, Олимпиада йўлланмаси учун имкониятлари, уларни янада кучайтириш каби масалалар бўйича фикр алмашишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг