04 фев 10:37
Янгиликлар
Бокс/ММА
Паркер камарини Фьюридан ҳимоя қилади, жанг санаси маълум
DUCO Events Group промоутерлик компанияси профессионал бокснинг супероғир вазн тоифаси WBO йўналиши чемпионлик камари учун ўтказиладиган жанг ҳуқуқини қўлга киритди.
Компания промоутерлар ўртасидаги очиқ савдода жанг ҳуқуқини ютиб олди. Янги Зеландия вакили Жозефа Паркер (22-0, 18 КО) айнан DUCO Events Group промоутерлик компанияси боксчиси ҳисобланади.
Паркер ўзига тегишли бўлган WBO чемпионлик камарини илк бор ҳимоя қилади. Унинг рақиби британиялик Хьюи Фьюри (20-0, 10 КО) бўлади. Чемпионлик жанги 1 апрель куни Янги Зеландиядаги гала-шоу доирасида бўлиб ўтади.
Чемпионлик жангининг соврин жамғармаси 3 миллион АҚШ доллари бўлиб, чемпион Паркер ушбу сумманинг 60% ($1,8 млн), расмий даъвогар Фьюри эса 40% (1,2 млн) улушига эга бўлади.
Ҳавола :
Фикрлар