UZ

Сўнгги янгиликлар

18:52Расман. UFC Абусупьян Магомедовнинг навбатдаги жангини эълон қилди + ПОСТЕР 0 18:25"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти 0 18:00Таэквондо терма жамоамиз Осиё чемпионати олдидан сўнгги ўқув-машғулот йиғинини бошлади + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 17:39Арина Соболенко Мадриддаги турнир антирекордини ўрнатди 0 17:14Оливейра Макгрегор ва Чендлер тўқнашуви учун захира жангчиси бўлмоқчи 0 16:40"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади 0 16:16Эдди Хирн: "Агар Канело вазн ўлчаш маросимида Де Ла Хойяни бир нарса қилиб қўйса, ҳайрон қолмайман" 0 15:45Матеуш Гамрот Чарльз Оливейра билан жанг қилмоқчи 0 15:16Порье Махачев билан жангдан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин 0 14:44Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими? 0 14:16Петр Ян қачон Вера билан жангга тайёр бўлишини айтди 0 13:38Энди Маррей "Ролан Гаррос" учун рўйхатдан ўтди 0 13:13Ислам Махачев UFC 302 турнири постерига муносабат билдирди 0 12:45ЦСКА устози Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 0 12:14Илия Топурия пул ишлаш бўйича Роналду даражасига чиқиб олмоқчи 0

17 авг 16:50
Янгиликлар

Бошқалар

«Парламент ўйинлари» спорт мусобақасининг Республика босқичи ғолиблари тақдирланди

«Парламент ўйинлари» спорт мусобақасининг Республика босқичи ғолиблари тақдирланди.

Шу йил 14 август куни Олий Мажлис Сенати ташаббуси билан Туризм ва спорт вазирлиги, Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси билан ҳамкорликда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва девони ходимлари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси кубоги учун «Парламент ўйинлари» спорт мусобақасининг якуний Республика босқичи ўтказилди.



Ўзбекистон парламентининг депутатлар ва сенаторлар ўртасида «Парламент ўйинлари» спорт мусобақаларини ўтказиш тўғрисидаги таклифи Президентимизнинг «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида ҳам қўллаб-қувватланди.



Мусобақадан кўзланган мақсад – сенаторлар ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоларини жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб қилиш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спортни оммалаштириш ва уни янада ривожлантиришдан иборат этди.

Мусобақалар республика бўйлаб 3 босқичда спортнинг мини-футбол, волейбол, бадминтон ва стол тенниси турлари бўйича ўтказилди. Жумладан, биринчи босқич – вилоят миқёсида февраль-март ойларида халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари аъзоларидан ташкил топган жамоалар ўртасида, иккинчи босқич – ҳудуд миқёсида (минтақавий) вилоятда биринчи ўринни эгаллаган жамоалар ўртасида апрель-май ойларида ташкил этилди.



Мазкур мусобақаларда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг 4 720 нафар аъзоси иштирок этиб, спортда ўз имкониятларини синаовдан ўтказишди.

«Парламент ўйинлари» спорт мусобақасининг учинчи – Республика финал босқичи ҳудудларда (минтақаларда) 1-ўринни эгаллаган жамоалар ўртасида жорий йил 14-15 август кунлари Тошкент шаҳрида ташкил этилди. Унда ҳудудлардан жами 135 нафар депутат ғолиблик учун кураш олиб боришди. Мусобақаларни мини-футбол, волейбол, бадминтон ва стол тенниси бўйича профессионал ҳакамлар бошқариб борди.

Муросасиз кечган баҳслардан сўнг ҳакамлар томонидан ғолиблар аниқланди. Якуний натижаларга кўра, мини-футбол бўйича Сирдарё вилояти, волейбол бўйича Навоий вилояти, бадминтон бўйича Қашқадарё вилояти ҳамда стол тенниси бўйича Самарқанд вилоятлари депутатлари «Парламент ўйинлари» спорт мусобақаларининг мутлақ ғолиблари деб топилди.


Мусобақа ғолиб ва совриндорлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – туризм ва спорт вазири А.Абдухакимов ҳамда Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Б.Сайфуллаев томонидан тақдирланди. Шунингдек, ғолиблар ташкилочилар томонидан эсталик совғалари, медаллар, дипломлар ҳамда мусобақа бош ҳомийси «Нил-гранит» (Само) МЧЖнинг қимматбаҳо совғалари билан ҳам мукофотланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг