UZ

Сўнгги янгиликлар

18:55Ислам Махачевни жангга Хабиб Нурмагомедов тайёрлаяпти 0 18:34"Марсель" жамоасининг уч футболчиси ўққа тутилди 0 18:13Собиқ UFC жангчиси автоҳалокат оқибатида вафот этди 0 17:57Нигина Абдураимованинг "Ролан Гаррос" саралашидаги учрашувида мўъжиза рўй бермади 0 17:52"Ҳумо" "Арлан" жамоасини Қозоғистон чемпионига айлантирган мутахассисни бош мураббий сифатида эълон қилди 0 17:31"Фьюри реваншда Усикни мағлуб этиши мумкин" - собиқ чемпион 0 17:10Тухель "Бавария"дан кетгани учун яхшигина товон пули олади 0 17:06Шарофиддин Болтабоев кечки дастурда жаҳон чемпионати медали учун татамига чиқади 0 16:49UFC Ар-Риёд. Турнирда Нурмагомедов ўрнига афғонистонлик жангчи октагонга чиқади 0 16:28Кикбоксчиларимиз Жаҳон кубогида 45 та медалга эга чиқишди 0 16:07Леннокс Льюис Фьюрининг жамоасини танқид қилди 0 15:46Баркли "Астон Вилла"га ўтиши мумкин 0 15:42Breaking. Ўзбекистон икки нафар россиялик фигурали учувчини маҳаллийлаштирди. Улардан бири Олимпия ўйинлари совриндорининг қайлиғи 0 15:25Фьюри ва Усик ўртасидаги реванш жангининг қачон ўтказилиши маълум 0 15:20Ўзбекистонда Париж Олимпиадаси учун яна бешта лицензия! 0

07 авг 07:46
Янгиликлар

Футбол

“Пахтакор”: “Ернинг тортиш кучига кўра, ҳавога кўтарилган инсон яна ерга қайтиб тушади, учиб кета олмайди”

Суперлиганинг 14-тури доирасида "Пахтакор" сафарда "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади - 2:2.

Клуб матбуот хизмати ушбу учрашувнинг баёнотини ўта эмоционал тарзда баён этди.

"Икки жамоага қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқардик

Суперлига 11-тур қолдирилган ўйинида Жиззахда икки жамоага қарши мардонавор курашган "Пахтакор" 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. 

Ўйинни жамоамиз кескин ҳужумлар билан бошлади ва тезкор икки гол урди. Дастлаб Собирхўжаев 16 метрлардан дарвозани ишғол қилган бўлса, 19-дақиқада Банашакнинг узатмасидан сўнг Черан тўпни дарвозага йўллади. Шундан сўнг жамоамиз нафақат мезбонлар, балки яна бир жамоага қарши ўйнашга мажбур бўлди. Вақт ўтиб боргани сари турли майда ҳолатларда ҳакамлар очиқчасига нотўғри ва жамоамизга қарши қарорлар қабул қилишга ўтишди. Бўлим охирида Колакович боши билан тўп киритди. 

52-дақиқада тўп учун рақиб билан курашда Ҳамробеков Саломовнинг устига тушди. Бу ҳолатда у рақибга нисбатан атайин қўполлик қилмади. Ернинг тортиш кучига кўра, ҳавога кўтарилган инсон яна ерга қайтиб тушади, учиб кета олмайди. Ҳакам эса айнан майдонга қайтиб тушиш чоғида рақибни босиб олган Одилни майдондан четлатди.

Кейинчалик мезбонлар кўп марта футболчиларимизга нисбатан қўполлик ишлатган вазиятларда ҳакамлар буни кўрмай қолишди. Бу даражада яққол ҳолатларни кўрмаган ҳакамларга кўриш қобилиятини яхшилашни маслаҳат берамиз. Бир вазиятда Чераннинг зарбасини ҳимоячи бир уринишда икки марта қўли билан қайтарди, бу жарима белгилашга етарли эмас экан. Черан урган гол бекор қилинган вазиятда эса офсайд қай тариқа қайд этилгани кўпчилик учун қизиқ саволга айланди. Ўйин якунида иккинчи бўлимга етти дақиқа қўшиб берган ҳакам 13-дақиқада (!) дарвозамиз сари пенальти белгилади. Бу вазиятда у Алибоевни қўли билан ўйнаган деб топди. Фикримизча, 13-дақиқада бўлмаса, 39-дақиқада барибир бу пенальти белгиланарди. Худди Қўқондаги ўйинда бўлгани сингари рақиб пенальтидан ҳисобни тенглаштириши билан ўйин вақти бирданига тугаб қолди. Бу ҳолат ҳеч кимни ҳайрон қолдирмайдиган воқеага айланди. Чунки у барқарор, одатий рўй берадиган ҳолат даражасига етди. Қизил карточка, бекор қилинган гол, пенальти. Қайсидир жамоа ўзига юклатилган вазифани жуда яхши уддалади. "Пахтакор" турли жамоаларга қарши курашишда давом этади. Ўзбек футболининг ривожи қайсидир ҳакамнинг бирор қарорига боғланиб қолмайди деб умид қиламиз", - деб ёзади клуб матбуот хизмати.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг