UZ

Сўнгги янгиликлар

12:16Спортчилар ижтимоий тармоқларда (соғинганлар учун) 0 11:55Бугун Хабаровскдаги турнирда 4 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 11:34Даниэль Коллинз Азаренкодан устун келди 0 11:13Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади 0 10:52Чимаевнинг дўсти Майк Тайсон билан бир оқшомда жанг қилади + ПОСТЕР 0 10:31Беш нафар боксчимиз “Элорда кубоги” 1/2 финалида! 0 10:10Арина Соболенко Римда 1/4 финалга чиқди 0 09:49Тони Кроос де Лигтнинг голида ҳакам хато қилганини айтди 0 09:28Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида кураш беллашувлари нечта вазн тоифасида ўтказлиши маълум қилинди 0 09:07Расман: UFC Луисвилл турнирининг марказий жангини тасдиқлади + ПОСТЕР 0 08:46Рим "Мастерс". Табило эртаги давом этади, у илк бор 1/2 финалда! 0 08:25Россия кубоги. ЦСКА пенальтилар сериясида "Зенит"га ютқазди. Файзуллаев сериядан бир неча дақиқа аввал алмаштирилди 0 08:04Самбо. Осиё-Океания чемпионатининг учинчи кунида 18 та медаль! 0 07:43Шаҳрам Ғиёсов Мадримов - Кроуфорд кардида жанг қилиши мумкин 0 07:22Осиё чемпионатининг илк куни уч нафар таэквондочимизга мухлислик қиламиз! 0

30 окт 19:50
Янгиликлар

Футбол

“Пахтакор” Муборакда “Машъал” билан дуранг ўйнади

Олий лиганинг 27-туридан ўрин олган “Машъал” – “Пахтакор” учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйиннинг 11-дақиқасида Жамшид Болтабоевнинг зарбаси ноаниқ чиқди. 24-дақиқада Камолиддин Тожиев жарима зарбасидан кейин зарба берди, Зоҳир Қўзибоев тўпни дарвоза чизиғи олдидан қайтарди.

30-дақиқада Жамшид Ҳасанов ерлатиб кучли зарба берди, Александр Лобанов тўпни қийинчилик билан ушлаб қолди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.

79-дақиқада Даврон Ҳошимов оширган тўпни Темур Толипов яқин масофадан боши билан дарвозага йўллади. Зарба кучли чиқмади ва Илёсов тўпни қайтарди. Қолган вақтда ҳам томонлар рақиб дарвозасини ишғол қила олишмади - 0:0. 

“Машъал” (Муборак) – “Пахтакор” (Тошкент) 0:0 (0:0)

“Машъал”: Жавоҳир Илёсов, Искандар Шойқулов, Ғиёсжон Комилов, Сардор Абдураимов (Шаҳзод Шайманов, 90), Зоҳир Қўзибоев, Мирзакамол Камолов, Жамшид Ҳасанов (Ҳумоюн Муртазоев, 46), Владислав Павленко, Мирзоҳид Ғофуров, Кенжа Тўраев (Зафар Тўраев, 86), Андрей Деркач

“Пахтакор”: Александр Лобанов, Станислав Андреев, Камолиддин Тожиев, Аднан Ораховац, Даврон Ҳошимов, Акбар Исматуллаев, Азимжон Аҳмедов (Владимир Козак, 19, Андрей Сидоров, 82), Жамшид Болтабоев, Жавоҳир Соҳибов, Жалолиддин Машарипов, Жасурбек Ҳакимов (Темур Толипов, 46)

Огоҳлантиришлар: Камолиддин Тожиев 51, Аднан Ораховац 84, Ҳумоюн Муртазоев 90+3.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг