UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15Хабаровскдаги халқаро турнир: Барча боксчиларимизда ғалаба! 1 19:42Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ 0 19:21Майк Тайсон: "Ҳеч қандай сценарий йўқ, шунчаки Жейк Полни нокаут қиламан" 0 19:00Том Аспиналл камарини ўз уйидаги турнирда ҳимоя қилади 0 18:39"Ян билан жангимиз ғолиби чемпионлик учун октагонга чиқиши керак" - Вера 0 18:18ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди 0 17:57"Мен у учун жуда йириклик қиламан" - Масвидаль Конор Макгрегор ҳақида 0 17:36Александр Усик 40 ёшгача жанг қилмоқчи 0 17:15Тарихда илк бор "Мастерс" 1/2 финалида икки чилилик ўйнайди 0 16:54Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери 0 16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0

02 окт 17:58
Янгиликлар

Футбол

"Пахтакор" ва "Локомотив" футболчилари жазоланди

Ўзбекистон кубоги 1/4 финал босқичи доирасидаги "Пахтакор" — "Локомотив" учрашувининг 42-дақиқасида "Локомотив" жамоаси футболчиси Садриддин Абдуллаев рақиби Драган Черанга бош билан зарба бериб, унинг майдонга йиқилишига сабабчи бўлганди.

Вазиятга яқин турган учрашув бош ҳаками Аҳрол Рисқуллаев "Локомотив" вакили Садриддин Абдуллаевни қизил карточкага муносиб кўриб, уни майдондан четлатганди.

"Пахтакор" — "Локомотив" учрашувининг 42-дақиқасида юз берган мазкур вазият атрофлича ўрганиб чиқилди. Натижада, Мусобақалар регламентининг интизомий ва жарималар кодекси 3-бўлим 5.45 бандининг "И" қисмини қўпол равишда бузганлиги учун "Локомотив" жамоаси футболчиси Садриддин Абдуллаев навбатдаги иккита расмий учрашувдан четлатилди ҳамда унга нисбатан 10 000 000 (ўн миллион) сўм миқдорида жарима белгиланди.

Шунингдек, ўша вазиятда профессионал футболчига хос бўлмаган ҳатти-ҳаракат билан провакация бошлагани учун "Пахтакор" аъзоси Драган Черан 5 000 000 (беш миллион) сўм миқдорида жаримага тортилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг