UZ

Сўнгги янгиликлар

17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0 15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0 15:18Анвар Анваров Кипрда кумуш медаль соҳибига айланди 0 14:57Стол тенниси. Қизларимиздан ҳеч ким Париж-2024 Олимпиадасига бормайди, йигитларда имконият бор 0 14:36Жасурбек Жайсунов - Осиё чемпиони! 0 14:15"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди? 0 13:54UFC Fight Night 241 турнири жангчилари тарозига чиқишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:33Рим WTA 1000 турнирининг жуфтлик баҳсларида финалчилар аниқланди 0 13:12Астанада давом этаётган “Элорда кубоги”да финал жанглари бошланди 0 12:51"Бавария"ни бошқариш учун ягона номзод қолди 0 12:30Ислам Махачев Конор Макгрегор билан жангга тайёрлигини айтди 0

20 сен 07:51
Янгиликлар

Футбол

"Пахтакор"нинг рақиби "Ал-Ҳилол" ОЧЛдаги иштирокини якунлаши мумкин

“Ал-Ҳилол” ОЧЛ 5-тури доирасида “Шаҳр Ходро”га қарши бугун ўйнаши керак.

Бироқ, саудияликлар топширган охирги тест натижаларига кўра, жамоада коронавирус билан касалланиш билан боғлиқ янги ҳолатлар аниқланди. Аниқроғи, жамоанинг 10 нафар аъзоси инфекцияни юқтириб олган. Улардан уч нафари футболчи, қолганлари эса клуб раҳбарияти вакиллари. Шу сабаб, “Ал-Ҳилол” бўлажак баҳсни қолдиришни сўраб ОФКга мурожаат қилди. Бироқ, мусобақа протоколига кўра, бу мумкин эмас ва саудияликлар мусобақани ё давом эттириши ё бўлмаса ўз иштирокини муддатидан олдин якунлашига тўғри келади.

Шу каби ҳолат “Ал-Ваҳда” (БАА) билан юз берган ва уларнинг мусобақани қайд этган натижалари нолга тенглаштирилганди.

Бугун “Ал-Ҳилол” таркибига ёшлар жамоасидан 2 ўйинчи ва 1 дарвозабон келиши керак эди. Бизга маълум бўлишича, ҳозирда саудияликлар таркибида 13 футболчи соғлом ҳамда уларнинг 2 нафари захирада дарвозабони. 

Агар “Ал-Ҳилол” мусобақадаги иштирокини якунлайдиган бўлса, у ҳолда “B” гуруҳидаги ҳолат қуйидагича бўлади:

1. "Пахтакор" – 6 очко

2. “Шабаб Ал-Аҳли” – 6 очко

3. “Шахр Ходро” – 0

Унга кўра, кейинги босқичга “Пахтакор” 1-ўрин билан чиқади. Иккинчи йўлланмага эса “Шабаб Ал-Аҳли” эга чиқади.

Сўнгги маълумотларга қараганда, “Ал-Ҳилол”нинг етакчи футболчиси Бафетимби Гомисда COVID-19 аниқланган. Аввалроқ, Себастьян Жовинко ва Салим Ал Давсарининг таҳлиллари ҳам ижобий натижа бергани ҳақда хабар бергандик.

Эслатиб ўтамиз, “Шаҳр Ходро” - “Ал-Ҳилол” баҳси Тошкент вақти билан бугун 20:00 га белгиланган. Мазкур гуруҳдан ўрин олган "Пахтакор" - "Шабаб Ал-Аҳли" учрашуви эса 23:00 да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг