UZ

Сўнгги янгиликлар

21:13Ўзбекистон тарихда илк бор Олимпиаданинг футбол баҳсларида иштирок этади! 0 18:17"UFC Тошкентга келишига умид қиламан" - Богдан Гусков 0 17:55"Агар ММА бўлмаганида, мен отам каби қурувчи бўлардим" - Арман Царукян 0 17:31U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Индонезияга қарши бошланғич таркиби маълум 0 17:17Богдан Гусков: "Бу номни эслаб қолинг" 0 16:55Канело яна Дмитрий Бивол билан реванш ҳақида гапирди 0 16:32"Наполи" "Реал" юлдузини ижарага олмоқчи 0 16:10Махачев Порье ҳақида: "У афсона" 0 15:48Мадрид. Александр Зверев ғалабали юришини давом эттирмоқда 0 15:24Шумков: "Тез орада ўзбекистонлик жаҳон чемпиони билан IBA камари учун жанг қиламан" 0 15:02Кейн 2 та рекорд ўрнатди 0 14:40Собиқ UFC чемпиони жиу-житсу бўйича қора белбоғ қўлга киритди + ФОТО 0 14:19Mutua Madrid Open. Соболенкога 183-ракеткани мағлуб этиш учун 150 дақиқа керак бўлди 0 13:57UFC'чилар ўқимасин! Майк Перри BKFC'да кечаги жанги орқали даҳшатли сумма ишлаб олди 0 13:35"Ливерпуль"нинг янги устози Салоҳнинг келажаги борасида бир қарорга келди 0

09 дек 16:05
Янгиликлар

Бошқалар

Пенчак силат спорт турининг йил сарҳисоби ўтказилди

Теглар :  Пенчак Силат
Мамлакатимизда оммавий спортни ривожлантириш, ёшларни соғлом турмуш тарзи билан ошно тутинишга жалб этишда бир қатор спорт турлари сингари шарқона якка кураш йўналишларидан бири бўлган пенчак силатнинг ҳам ўз ўрни бор.

Ўтаётган йил давомида мамлакатимиз спортчилари Индонезия халқининг миллий спорт тури бўлган пенчак силат йўналишидаги бир қатор мусобақаларда, халқаро турнир ва чемпионатларда муносиб натижаларга эришди. 

Жумладан, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ўтган қитъа чемпионатида 2 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медалига мушарраф бўлиши ўзига хос натижа бўлди.

Куни кеча пойтахтимизда мамлакатимизнинг барча вилоятларидан мураббий ва мутахассислар иштирокида ўтказилган Ўзбекистон пенчак силат спорт федерациясининг жорий йил якунлари ва келгуси йил спорт тақвим режасига бағишланган йиғилишда ушбу муваффақиятлар эътироф этилиб, келгуси йил режалари белгилаб олинди.  

2024 йилги халқаро мусобақалар, жаҳон ва қитъа чемпионатларида муносиб натижаларга эришиш, терма жамоаларни техник-тактик маҳоратини ошириш масалалари муҳокама қилинди. 

Йиғилиш якунида Ўзбекистон пенчак силат федерациясининг раҳбар органи сайланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг